UZ

Сўнгги янгиликлар

07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади  0 00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  3 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  7 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  20 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  6 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  4 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  76 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  4 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1

Сарвар Каримов: “Сўғдиёна”да қолишни хоҳлайман” Янгиликлар

Сарвар Каримов: “Сўғдиёна”да қолишни хоҳлайман”

Бугун Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби “Қўқон-1912” жамоасига қарши навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Учрашувдан сўнг “Сўғдиёна” клубида кўрикдан ўтаётган дарвозабон Сарвар Каримов тайёргарлик тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

“Бугун “Қўқон-1912” жамоасига қарши янги мавсумга тайёргарликдаги навбатдаги назорат учрашувимизни ўтказдик. Кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпмиз. Эрталаб жисмоний машқлар бўлса кечги пайт тўплар билан ишлаяпмиз.

“Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйинда ғалабага эришган бўлсакда бир қатор хатоларга йўл қўйдик. Мана шу хатолар устида ишлашда давом этамиз. “Сўғдиёна” клуби билан ҳозирча шартнома имзолаганим йўқ. Айни дамда “Локомотив” клубига қарашли футболчиман. Тақдиримни икки жамоа рахбарлари ўзаро келишиб ҳал қилишади. Ўзимга қолса “Сўғдиёна”да қолишни истардим. Ушбу жамоада барча шарт-шароитлар яхши.

“Сўғдиёна” клубида машғулотларда иштирок этаётганимни барча билади. “Локомотив” раҳбарлари бу ерда қолишимга қаршилик қилмаса керак. “Сўғдиёна” бош мураббийи Даврон ака Файзиев ва дарвозабонлар мураббийи Шавкат ака Абдухўжаев билан гаплашганимда келавер имкон берамиз дейишганди.

“Сўғдиёна” дарвозабони Музаффар Абдуллаев билан анча яхши чиқишиб кетдим. Жамоанинг асосий таркибидан жой олиш учун астойдил ҳаракат қиламан. Музаффар Абдуллаев ҳам дўст, ҳам ака сифатида яхши инсон экан. Дарвозабонлар мураббийи Шавкат ака Абдухўжаев билан яна бирга ишлаётганимдан хурсандман. Бу инсонни менга жуда ҳам катта меҳнати синган”, - дейди Сарвар Каримов.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика