UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  55 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  30 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  13 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  73 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  7 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0

Сарвар Каримов: “Ўз ўйинимдан қониқиш хосил қилмадим” Янгиликлар

Сарвар Каримов: “Ўз ўйинимдан қониқиш хосил қилмадим”

Куни кеча Ўзбекистон чемпионати 1-тур учрашувларига старт берилди.

Ушбу турда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз уйида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу баҳсдан сўнг “Сўғдиёна” клуби дарвозабони Сарвар Каримов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бизнинг асосий мақсадимиз рақиб жамоани мағлуб этиш эди. Шунинг учун ҳам бутун жамоа билан мана шу баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик. Лекин бизга бироз омад етишмади.  Чемпионт аввалида барча футболчиларда ҳаяжон бўлгани каби менда ҳам бироз хаяжон бўлди. Умуман олганда ўйин у даражада қийин бўлгани йўқ. “Сўғдиёна” таркибида илк учрашувда мағлуб бўлганим жуда ҳам аламли бўлди. 

“Бунёдкор”га қарши ўтказган ўйинимдан қониқиш хосил қилмадим. Етарлича хатоларим бор. Ўз ўйинимдан қониқиш хосил қилишим учун ўз устимда тинмай ишлашим керак. “Қалдирғочлар”да биздан кўра бироз кўпроқ бўлсада ўйин амалиёти бор эди. Биз эса уларга қарши илк расмий ўйинимизни ўтказдик. Мени фикримча, шуни эвазига улар ғалаба қозонди”, - дейди “Сўғдиёна” клуби дарвозабони Сарвар Каримов.



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика