UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  0 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  2 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  17 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  20 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  112 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   13 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1

Сарвар Жўраев: “Яна “Олмалиқ”қа қайтишим ҳам мумкин” Янгиликлар

Сарвар Жўраев: “Яна “Олмалиқ”қа қайтишим ҳам мумкин”

Теглар :  Сарвар Жўраев
Жорий мавсумни аввалига “Олмалиқ” сафида бошлаган Сарвар Жўраев давралар оралиғига келганида “Шўртан”га ўтиб кетди.

Айтиш керакки, ғузорликлар сафида Жўраев “йўқолиб” қолгани йўқ. Аксинча унинг ўзи истаганичалик ўйин амалиётига эга бўлди. Футболчининг ўзи билан суҳбатлашганимизда ҳам бу ҳақда айтиб ўтди.

- Билсангиз керак мавсумни “Олмалиқ”да бошлагандим. Аммо у ерда захирада ўтириб қолдим. Айни ўйнайдиган ёшда бўла туриб, вақтим келишини кутиш ёқмади. Шу боис ёзда муҳитн ўзгартиришга қарор қилдим. Бу пайтга келиб “Шўртан”дан чорлов бўлди. Иккиланиб ўтирмасдан ғузорликлар лагерига бориб қўшилдим – дея гап бошлади Сарвар Жўраев.

- Ўйламанки “Шўртан”га ўтиб хато қилмадим. Аксинча у ерда етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим. Мен учун энг муҳими ҳам шу эди. Жамоа мени жуда яхши қабул қилди ва янги муҳитга мослашиб кетишим ҳам қийин кечмади.

- Қандай ўйин кўрсатганим борасида эса ҳозир сизга айтишим қийин. Ўзимга ўзим баҳо бера олмайман. Яхшиси бу ҳақда мураббийлардан сўраганингиз маъқул.

- Мавсум якунига етганига ҳам кўп вақт бўлмади. Ҳозир ҳамма қатори мен ҳам оилам даврасида дам оляпман. Кейинги тақдиримни қайси жамоа билан боғлаш тўғрисида ўйлаб кўрганим йўқ. Қолаверса “Олмалиқ” билан амалдаги шартномам ҳам бор ва у йил охирида ўз кучини йўқотади. Агарда Игорь Шквирин яна жамоасига чақирса бораман. Акс холда ўзимга бошқа вариант қидираман.

- “Шўртан” раҳбарияти ёки мураббийлари билан ҳозирча бўлажак режалар ҳақида суҳбатлашмадик. Эхтимол яқин орада бу нарса амалга ошар – дейди Сарвар Жўраев.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.  


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика