UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  0 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  0 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  12 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  2 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  10 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  4 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  9 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0

Сарвар Жўраев: “Яна “Олмалиқ”қа қайтишим ҳам мумкин” Янгиликлар

Сарвар Жўраев: “Яна “Олмалиқ”қа қайтишим ҳам мумкин”

Теглар :  Сарвар Жўраев
Жорий мавсумни аввалига “Олмалиқ” сафида бошлаган Сарвар Жўраев давралар оралиғига келганида “Шўртан”га ўтиб кетди.

Айтиш керакки, ғузорликлар сафида Жўраев “йўқолиб” қолгани йўқ. Аксинча унинг ўзи истаганичалик ўйин амалиётига эга бўлди. Футболчининг ўзи билан суҳбатлашганимизда ҳам бу ҳақда айтиб ўтди.

- Билсангиз керак мавсумни “Олмалиқ”да бошлагандим. Аммо у ерда захирада ўтириб қолдим. Айни ўйнайдиган ёшда бўла туриб, вақтим келишини кутиш ёқмади. Шу боис ёзда муҳитн ўзгартиришга қарор қилдим. Бу пайтга келиб “Шўртан”дан чорлов бўлди. Иккиланиб ўтирмасдан ғузорликлар лагерига бориб қўшилдим – дея гап бошлади Сарвар Жўраев.

- Ўйламанки “Шўртан”га ўтиб хато қилмадим. Аксинча у ерда етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим. Мен учун энг муҳими ҳам шу эди. Жамоа мени жуда яхши қабул қилди ва янги муҳитга мослашиб кетишим ҳам қийин кечмади.

- Қандай ўйин кўрсатганим борасида эса ҳозир сизга айтишим қийин. Ўзимга ўзим баҳо бера олмайман. Яхшиси бу ҳақда мураббийлардан сўраганингиз маъқул.

- Мавсум якунига етганига ҳам кўп вақт бўлмади. Ҳозир ҳамма қатори мен ҳам оилам даврасида дам оляпман. Кейинги тақдиримни қайси жамоа билан боғлаш тўғрисида ўйлаб кўрганим йўқ. Қолаверса “Олмалиқ” билан амалдаги шартномам ҳам бор ва у йил охирида ўз кучини йўқотади. Агарда Игорь Шквирин яна жамоасига чақирса бораман. Акс холда ўзимга бошқа вариант қидираман.

- “Шўртан” раҳбарияти ёки мураббийлари билан ҳозирча бўлажак режалар ҳақида суҳбатлашмадик. Эхтимол яқин орада бу нарса амалга ошар – дейди Сарвар Жўраев.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.  


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика