UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  0 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  7 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  18 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  7 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  3 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  8

Саррининг "Юве"даги илк машғулотларига чуқурроқ назар Янгиликлар

Саррининг "Юве"даги илк машғулотларига чуқурроқ назар

Бугун сизга бир воқеани сўзлаб берамиз. Шундан сўнг, нима учун "Юве" мухлислари бошқалардан ажралиб туришини билиб оласиз.

Биринчи кун. Шубҳасиз, Сарри ва унинг мураббийлик штаби: структура, "J Hotel"да барча қулайликлар мавжуд (нонушта, тушлик, кечки овқат), ҳар бир футболчи ва ходим учун алоҳида хона. Барчаси ажойибдек: Сарри бу ерда умрбод қолади, фақат бир лаҳзани ҳам беҳуда сарфламаса бўлгани. Ҳаттоки, у яқинроқ жойда яшашни истаяпти.

"Юве" ушбу йўналишда жадаллик билан ривожланмоқда. "Continassa" лойиҳаси – топ ва бу режа асосида Турин клуби рақибларидан янада ўзиб кетади. Шу жумладан, ақл-идрок борасида ҳам: "Биз – бошқачамиз". Аммо келинг ҳозирча футболга қайтамиз.

Сарри жамоа билан танишди, ўз штабини намойиш этди ва дастури тўғрисида сўзлаб берди – биринчи нима қилиши ва келгусидаги режалари ҳақида. Кейин эса суҳбат ўз якунига етиб, машғулот бошланди. Бошқаларни назорат қилишда 2 футболчи унга ёрдам берди – Ругани ва Игуаин. Улар мураббийни ва унинг методи тушуниб олиб, бошқаларга ҳам етказдилар. Биринчи кундан бошлаб, Сарри ва Мартушьеллодан (Саррининг ёрдамчиси) 10-15 метр орқароқда 8-9та одам турарди. Улар нималарнидир ёзар, ҳисоблар планшетга белгилаб қўярдилар. Улар учун ҳатто алоҳида "жой" ҳам ҳозирланганди – маълумот йиғадиган ходимлар.

Бироздан кейин Сарри тўп билан ишлаш машғулотига ўтди. Олдин ўйинчилар бунчалик тез тўп билан ишлаш машқига ўтмасдилар. Аллегри даврида кўп нарса анъанавий тарзда эди — аввалига машғулот залига, кейин эса майдонга. Сарри қўл остида эса ҳаммаси бошқача — у иложи борича тезроқ тўп билан ишлаш машқига ўтади. Ҳаттоки, енгил атлетик машқлардан кейин ҳам... Кейин эса янада даҳшатли нарсалар бошланди: катта эластик тўплар билан ишлаш машқи (расмни кўринг). Умуман бошқача ёндашув. Бироқ биз айнан шундай нарсани кутган эдик, шундай эмасми?!

Иккинчи кун. Сарри ва Мартушьелло биргаликда майдонга тушдилар ва барча камчиликларни ён дафтарчаларига белгилаб қўйдилар. Мартушьелло мудофаадаги ва "квадрат" машқлардаги хатоларни бартараф этади. Улар жуда кўп, Сарри ва унинг штаби меҳмонхонада учрашиб, кун давомида бўлган воқеаларни муҳокама қиладилар, барчасини солиштириб, келгуси ишларни режалаштирадилар. Биласизми, кексаларга узоқ йиллар давомида тўплаган тажрибасини рад этиш қийин. Улар ўз ғояларига жуда ҳам боғланиб қолган бўладилар.

Машғулот тўғри ўтказилди, бироқ ҳаммаси у хоҳлагандек бўлмади. Охир-оқибат, Саррининг жаҳли чиқиб кетди. У буни штаб билан муҳокама қилди ва йигитлар тўлиқ куч билан ишлаётгани, тўлиқ бандлиги борасида, умуман улар қўллаётган методикалар тўғрилигига шубҳа кўзи билан қарай бошлайди. Олинган маълумотлар ҳам бунга туртки бўларди. Шунда Мартушьелло унга шундай деди:

– Тинчлан, Маурицио. "Интер"да барчаси жой-жойига тушиб кетиши учун бир ой керак бўлганди. Ҳаммасига вақт керак. (Мартушьелло охирги икки мавсум "Интер"да Лучано Спаллеттининг ёрдамчиси бўлган).

Ўша кунги мураббийлик штабининг мажлисида Недвед ҳам иштирок этди ва у ҳам Саррини ишонтиришга ҳаракат қилди.

– Қайғурма, ишлашда давом эт. Ҳали кўрасан — ҳаммаси яхши бўлади.

Учинчи кун. Жума куни эрталаб. Сарри машғулот бошланиш пайтида бироз норози эканини таъкидлади, аммо бақирмади ва ўзини кўрсатмади. У шундай деди:

– Келинг, йигитлар! Мен ҳар куни кечагидан кўра яхшироқ ишлашингизни истайман. Барча нарсага диққат-эътиборли бўлинг.

Машғулот бошланди ва футболчилар машқларни аъло даражада бажара бошладилар. Агар кечаги кун билан солиштирса, ер-осмончалик фарқ. Ажойиб! Улар Сарри талаб қилган нарсаларни идеал тарзда бажардилар. Шундан сўнг, Сарри бир неча кундан бери бир нималарни берилиб ёзаётган ходимлар ёнига борди ва деди:

– Нима улар шу пайтгача устимдан кулаётган эдиларми?!

"Юве"ни шуғуллантириш – катта шараф эканини билиб олдингиз. Сабаби, жамоада ҳақиқий профессионаллар тўп тепади. Уларда Де Шильо ва Матюидидан тортиб, Криштиану ҳамда Буффон ҳам борини бериб ўйнайди. Улар меҳнатсевар ва фидокорлигини тўлиқ намойиш этади.

"Ювентус" ўйинчилари Сарри учун (футболчилар мураббийга, аксинча эмас) энг яхши шароит яратадилар. Кейин эса ҳаммаси майдонда ҳал бўлади: баҳс бошланади ва даслабки натижалар қайд этилади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика