UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  1 22:16"Реал Мадрид"нинг "Бавария"га қарши бошланғич таркиби аниқ!  7 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

Сарри: "Юнайтед" таркиб бўйича зўр, аммо ўйин бобида Манчестерда "Сити" энг кучлиси" Янгиликлар

Сарри: "Юнайтед" таркиб бўйича зўр, аммо ўйин бобида Манчестерда "Сити" энг кучлиси"

"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида бугунги рақибнинг қўшниси "Сити" ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

- "Доимгидек терма жамоалар ўйинидан кейин баъзи муаммолар пайдо бўлади. Таркибдаги энг жиддий муаммо - Ампаду билан боғлиқ. Шунингдек, Хадсон-Одои ва Баркли билан кичик муаммолар юзага келган. Ампадунинг жароҳати жиддий.

Яхши хабарлар ҳам йўқ эмас. Масалан Рюдигер ва Ковачич охирги кунларга келиб анча яхши формага киришди. Менимча, улар баҳсга тайёр.

Қайд этаётган натижаларимиздан қониқяпман. Аммо ўйинни янада кучайтиришимиз лозим. Мен жамоага келганимдан буён тўлиқ таркибда жамоани шуғуллантирганим йўқ. Августда қўл остимда 8 нафар футболчи билан машғулот ўтказдим холос. Кейинчалик эса мавсум бошланди ва ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказяпмиз. Шу боисдан мавсум давомида катта ҳажмдаги юкламалар билан ишлаш оғирлик қилади. Келажакда биз ўйин сифатини янада яхшилай оламиз. Бу энг юқори чўққимиз эмас. Ҳозирча эса рақибларга ҳам етарлича имконият тақдим этяпмиз.

Юнайтед таркиб борасида чемпионатдаги энг кучлиси. Аммо ўйин бобида "Сити" кучли. Юнайтед фақат таркиб эътибори билан кучлироқ кўринади. "Манчестер Юнайтед" "Челси"га қарши рақибдан келиб чиқиб ўйнайдими ёки йўқ, очиғи билмадим. Мени ўзимизни ўйин қизиқтиради. Биз эса ҳеч қачон рақибга қараб ўйнамаймиз. "Челси" доим ўз футболини кўрсатади", - деди Маурицио Сарри.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика