Сарри "Лацио"да 4 млн евро маош олишни истамоқда

Mirjalol Normatov
1 июн 2021, 00:15
Журналист Николо Скиранинг берган маълумотига кўра, мураббий Маурицио Сарри ҳамда "Лацио" ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

62 ёшли италиялик Рим клубидан йилига 4 млн евро маош сўрамоқда. Аммо клуб бундай катта сумма тўлай олмаслигини маълум қилган. Улар мураббийга йилига 2,5 млн евро маош таклиф қилмоқда. Шунингдек, яна 500 минг евро жамоанинг ЕЧЛга чиқиши учун бонус сифатида маълум қилинган.

Сарри 2020 йилнинг август ойида "Ювентус"дан кетганидан буён ишга қайтмади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport