UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Сарри: "Челси"даги шахсий мақсадим - ўйин-кулгу қилиш" Янгиликлар

Сарри: "Челси"даги шахсий мақсадим - ўйин-кулгу қилиш"

Теглар :  Маурицио Сарри
"Челси" янги бош мураббийи Маурицио Сарри Лондон жамоасида нималарни мақсад қилгани ҳақида айтиб берди.

"Ҳар бир инсон роҳатланиш учун футбол ўйнайди. Ўзингизда болаликни сақлаб қўйиш керак, чунки бу бизни янада кучлироқ қилади. Ниятим - иложи борича узоқроқ роҳатланиш ва финишгача барча турнирларда рақобатбардош бўлиш. Шахсий мақсадим - ўйин-кулгу қилиш, чунки ҳаётдаги энг катта совға - ўз ишингизни бажариб, вақтни қувоноқ ўтказиш.

Агар жамоа роҳат олса, мухлислар ҳам шундай маза қилишади. Бу муҳим. "Челси" мухлислари томошабоп ўйин кўришади деб умид қиламан. Клуб фалсафасидаги ҳамма нарсани ўзгартирмоқчи эмасман. "Челси" сўнгги йилларда Англиянинг энг яхши клубларидан бири бўлди.

Ўз фалсафамни жамоага сингдириш ниятидаман, аммо трансфер ойнаси якунланганидан сўнг, жамоа таркиби учун қайси ўйин мосроқлигини аниқлаштириб олишим керак. Бу ерга келиб, 20 нафар футболчини алмаштира олмайман. "Челси"га ва унинг футболчиларига кўникишим керак" - дейди Сарри.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика