UZ

Сўнгги янгиликлар

11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  1 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  12 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  6 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  12 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  9 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  7

Сардор Нуровни табриклаймиз! Янгиликлар

Сардор Нуровни табриклаймиз!

Теглар :  Сардор Нуров
Бугун “Насаф” ПФК матбуот хизмати ходими, фотографи Сардор Нуровнинг таваллуд айёми куни. Сардоржон бугун 23 ёшга тўлди.
Клубимизнинг бугунги ҳаётини,  ўзининг тасвирлари орқали тарих саҳифаларига муҳрлаётган Сардоржон жамоамизда  ҳурматга сазовор.

Жамоамиз ўйинларини томоша қилиш насиб этмаган мухлисларимиз, Сардор Нуровнинг меҳнати орқали ушбу ўйиндаги энг муҳим дақиқаларни аниқ тасаввур қилишиб, завқ олишади.

Фотографнинг биргина олган сурати, баъзан минглаб сўзлардан кўра кўпроқ,  воқеликни ҳикоя қилиб қўйиши мумкин. Умуман ҳаётимизни фотосиз тасаввурга сиғдириш қийин. Ёш бўлишига қарамасдан ана шундай шарафли касбни ҳаддисини олган укамиз, доимо изланишда ва ижод оғушида.

Сардор Нуровсиз нафақат футбол учрашувлари,  балки  клубимизнинг ҳеч бир тадбири усиз ўтмайди. У ҳар ерда ҳамиша ҳозиру-нозир бўлади.

“Насаф” ПФК раҳбарияти, футболчилари, мураббийлари ва барча ходимлари номидан Сардоржонни бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. Унга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бах-саодат тилаймиз. Унинг барча орзу-истаклари рўёбга чиқишига тилакдошмиз!

Сардоржон туғилган кун қутлуғ бўлсин!
 

“Насаф” ПФК жамоаси


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика