UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  1 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  11 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Сардор Мирзаев: "Металлург" ўз уйида яхши ўйин кўрсатади" Янгиликлар

Сардор Мирзаев: "Металлург" ўз уйида яхши ўйин кўрсатади"

Бугун "Локомотив" Суперлига иккинчи босқич доирасидаги дастлабки учрашувини ўтказади. Бу сафар "темирйўлчилар"га Бекобод шахри шарафини ҳимоя қилувчи жамоа– "Металлург" рақиблик қилади.

"Локомотив"нинг етакчиларидан бири Сардор Мирзаев мазкур ўйин олдидан клуб расмий сайтига ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Куни кеча жамоамизнинг кўп футболчилари қатори мен ҳам клуб машғулотларига келиб қўшилдим. Бизни олдинда "Металлург"га қарши  жиддий тўқнашув кутиб турибди. Ушбу матч олдидан асосан тикланиш машғулотлари ўтказдик. Сабаби Миллий терма жамоа йиғини ва ўйин ўртасида унча катта вақт йўқ эди. Умуман олганда, Суперлигамизнинг 2 босқичига тайёрмиз, дея оламан. Бундай даражадаги учрашувларда майдонга тушиш ҳамиша ёқимли. Мухлислар ҳам чемпионатимизнинг ҳал қилувчи ўйинларида асло зерикиб қолишмайди. Бу йил ҳисобидан бизга қарши "Металлург" яхши қаршилик кўрсата олди. Рақибимиз ўз уйида яхши ўйин кўрсатади. Биз ҳам ўз навбатида ушбу ўйинда максимум натижа учун ҳаракат қиламиз. Ҳали олдинда бизни улкан ғалабалар кутаётганига ишончим комил, - деди тажрибали футболчи клуб расмий сайтига.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика