UZ

Сўнгги янгиликлар

17:3217 ёшли Месси Франция Кубогида дубль қайд этди  1 17:04"Барса" "Камп Ноу"даги 475 та VIP-ўринни 30 йилга 100 миллион евро эвазига сотди. Клуб Ла Лигани 31 декабрда огоҳлантирган  5 16:19Абдуқодир Ҳусановгача "Манчестер Сити"да кимлар 45-рақамда ўйнаган?  15 15:53Трент Александер-Арнольд "Реал"га ўтади  2 15:20Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон - Кувайт учрашуви галереяси  0 15:03Breaking! Абдуқодир Ҳусанов бугун хусусий самолётда Манчестерга учиб боради  22 14:51Постекоглу: "Арсенал" ўйинни назорат қилди, бу нормал ҳолат эмас"  0 14:26"Локомотив" ўртоқлик учрашувида "Хоразм"ни енгди  4 14:03Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнаши маълум  16 14:01"Сурхон" Ўзбекистон МТЖнинг гуруҳдаги рақиби билан ўйнайди  3 13:10"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси АҚШга йўл олиши мумкин  6 12:35Эшитдик-да! "Андижон"га бўйдор легионер ҳимоячи келмоқда  11 12:22Расман: "Ювентус" португалиялик ҳимоячи сотиб олди  3 12:03АҚШнинг хусусий инвестиция компанияси А Серия клубининг 100% акциясини сотиб олди  0 11:52ЎФА учта клубнинг трансфер тақиқини шартли равишда бекор қилди  1

Сапаргалиев мураббийликка қадам қўйди Янгиликлар

Сапаргалиев мураббийликка қадам қўйди

Футболчилик фаолиятини катта қисмини “Машъал”га бағишлаган тажрибали ҳимоячи Габит Сапаргалиев эндиликда мураббийлик соҳасига қадам қўйди.
Ўн икки йил давомида “газчилар” шарафини ҳимоя қилган Габит Сапаргалиев охирги маротаба 2012 йилда олий лигада тўп сурганди. Ўшандан кейин футболчи жиддий жароҳат туфайли икки мавсумни ўтказиб юборди. Кейинчалик у бутсаларини михга илишга қарор қилди. Яқинда эса у “Машъал”га қайтди. Бу гал у қадрдон жамоасига мураббий сифатида ишга кирди. Ҳозирда собиқ футболчи “Машъал”нинг ўринбосарлар жамоасида Вали Келдиевга ёрдамчи мураббий бўлиб ёрдам берадиган бўлди. Шундан кейин Сапаргалиевни суҳбатга тортдик.
   
  МУРАББИЙЛИКГА ЎТИШИ ҲАҚИДА
  - Бошқа футбол ўйнай олмаслигим маълум бўлганидан сўнг ўзимни бошқа соҳада синаб кўра олмаслигим табиий эди. Чунки шу вақтгача миллионлар ўйини ичида юрганим боис, бошқа соҳада фаолият кўрсата олмасдим. Майдонда тўп сура олмасам-да, мураббий бўлиб қолиш ниятида эдим. Анчадан буён “Машъал” жамоасидан менга таклиф тушаётганди. Аммо, футболга қайтиш мақсадим борлиги боис, бу таклифларга рад жавобини бериб келаётгандим. Охири, бутсаларимни михга илиш пайти келганини англаб етганимдан сўнг, мураббийликга қадам қўйдим. Яқинда “Машъал” жамоаси вице-презденти Илҳом Қурбонов мени ишга таклиф қилди. Шундан сўнг уни таклифини қабул қилган ҳолда Mуборакга ташриф буюрдим. Шу тариқа янги соҳадаги ишларим ҳам бошланиб кетди. Энди яхши мутахассисга айланиш учун кўпроқ билимга эга бўлмоқчиман.
  “МАШЪАЛ”ДАГИ ВАЗИФАСИ ТЎҒРИСИДА
  - Ҳозирда мен жамоанинг ўринбосарларида Вали Келдиевга яқинда ёрдам бермоқдаман. Вали ака билан дастлабки кундан бошлаб янада яхши муносабатда бўлиб кетдик. Ушбу инсонни ўз вақтида қандай футболчи бўлганини жуда яхши биламан. Мураббийликга қадам қўйганидан сўнг босқичма-босқич ўсишга эришаётганидан ҳам хабардорман. Ишга келган кунимдан бошлаб ўринбосарлар таркибидаги йигитларнинг ўз устиларида қай тариқа шуғулланаётганликларини кузатдим. Жамоа таркибидаги айрим йигитларни танийман. Кўпчилики ёш бўлгани боис, унчалик таниш эмасман. Боиси, мен тўп сурган кезларимда улар академияда таҳсил олишарди. Шу сабабли у йигитлар билан танимасдим. Улар мени яхши кутиб олишди. Хурматим жойига қўйишиб, яхши муносабатда бўлишга киришишди. Мураббийлик соҳаси мен учун бегоналиги сабабли, ҳали ката тажрибага эга эмасман. Эндиликда соҳани тутқичини мустаҳкамроқ ушламоқчиман. Бу борада менга Вали Келдиев, Александр Хомяковлар яқиндан ёрдам беришмоқда. Улардан ўрганганларим менга асқотиб қолишига шубҳа қилмайман.
 
  ЯНГИ СОҲАНИНГ ҚИЙИНЧИЛИКЛАРИ ХУСУСИДА
- Илгари футбол ўйнаб юрган кезларимда мураббийлик қилиш футбол ўйнашдан кўра осонроқ бўлса керак деб ўйлардим. Чунки мураббийлар бирорта машқни тайинлаб қўйишиб, ўзлари бир четда туриб кузатишарди. Шунинг учун ҳам мураббийлик қилишни осонроқ бўлса керак дегандим. Аммо, ундай эмас экан. Ҳозир мустақил мураббий сифатида ишламаётган бўлсам-да, бу соханинг қандай қийинчиликлари борлигини кузатишга муваффақ бўлдим. Ҳар бир ишнинг ўзига яраша қийинчиликлари бўлади. Мураббийликнинг ҳам менга номаълум жиҳатларини кўриб, кузатиб шунга амин бўлдимки, ҳали кўп изланишимиз керак. Яхши билимга эга бўлишим учун тажрибали мутахассислардан ўрганадиганларим кўп экан. Футбол ўйнаб юрган кезларимда, унинг ҳам қийинчиликларини енгиб ўтганман. Ўйлайманки, мураббийликда юзага келадиган қийинчиликларни барчасини енгишга ҳаракат қиламан.
   
  ФУТБОЛДАН КЕТИШИ БОРАСИДА
- Тўғриси, футболчилик фаолиятимни тугатиш ниятим йўқ эди. “Машъал” олий лигадан тушиб кетган йилида жиддий жароҳат олгандим. Ўша оёғимда олган жароҳат бунчалик жиддий бўлишини кутмагандим. Тезроқ даволаниб, севимли ишимга қайтишни мақсад қилгандим. Жароҳатимни қайтадан текширганимдан сўнг уни операция қилиш лозимлигини айтишди. Шундан сўнг мен жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Грецияга боришимга тўғри келди. У ерда бир муддат даволаниб қайтганимдан сўнг шу йилнинг қишда “Машъал” машғулотларида иштирок этдим. Аммо, эски жароҳатим қайталанди ҳамда бутунлай футбол ўйнай олмаслигим ойдинлашди. Оғриқ ҳозиргача бор. Футбол ўйнашдан ва ундан лаззат олишдан умидим бор эди. Футбол ўйнаб унинг лаззатига тўймагандим.  Қандай бўлмасин, жароҳатимдан қутулиш ҳамда футболга қайтмоқчи бўлдим. Афсуски, барча қилган уринишларим зое кетди. Тақдиримга шуни ёзган экан, нима ҳам қилардим. Бир кун келиб бутсаларимни михга илиш пайти келишини билардим. Аммо, ҳозир бундай қилмоқчи эмасдим. “Машъал” қуйи лигага тушиб кетганида унга ёрдам бера олмаганим сабабли, анча қийналиб юрдим. Ўн икки йил мобайнида “газчилар” шарафини ҳимоя қилдим. Албатта, бундай вақт мобайнида клуб билан кўп нарсаларга эришдим. Муборакда хурмат қозондим. Шу орқали уйландим, оиламни моддий тарафдан таъминладим. Хуллас, футболда нимага эришган бўлсам, буларнинг барчасини айнан “Машъал” орқали эришдим. Айнан шунинг учун ҳам клубга меҳрим бўлакча эди. Олий лигага чиққанидан сўнг жамоага ёрдам беришни мақсад қилиб қўйгандим. Афсуски, футбол ўйнаш насиб қилмади. Энди мураббийлик қилиш орқали жамоага ёрдам бермоқчиман.
  “МАШЪАЛ”ДА ЎТКАЗГАН ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
- Тан олиб айтишим керакки, “Машъал” ҳаётимда ўзгача ўринда туради. Менга вақтида олий лигамизнинг қатор кучли жамоаларидан таклифлар тушганди. Уларнинг орасида баъзилари молиявий томондан ҳам яхши таклифлар билдиришди. Шунга қарамай,  мен ҳеч бирини қабул қилишни истамадим. Чунки “Машъал” мен учун ҳаммадан яхши жамоа ҳисобланарди. Ўзимни бошқа клубда ҳеч ҳам таассавур қила олмасдим. Ўн икки йиллик фаолиятим ичида муҳитга шу даражада ўрнашиб кетгандимки, бошқа жамоага боришни ҳаёлимга келтирмадим. Бу вақт мобайнида кўплаб мураббийлар қўл остида тўп сурдим. Ҳеч бири билан сан-манга бормадик. Ким келган бўлса, уни хурматини жойига қўйдим, айтганларини бажариб, мендан нимани талаб қилаётган бўлса, айнан шуларни бажаришга одатландим. Минг шукрки, ҳеч бири мени заҳирага ўтирғизиб қўймади. “Машъал” билан Осиё Чемпионлар лигасида ўйнадик. Айнан шу мусобақаларда ҳам мураббийлар менга катта ишонч билдиришди. Умуман олганда, футболчилик фаолиятимдан ҳеч қачон нолимайман.
 
  ФУТБОЛДАН ЧЕТДА ЮРГАН ПАЙТЛАРИ ХУСУСИДА

- Жуда оғир пайтларни бошдан кечирдим. Жиддий жароҳат менга тинчлик бермасди. Тинимсиз оғриқлар кундан-кунга руҳий томондан қийнарди. Аммо, “Машъал”даги шерикларим, раҳбарият, мураббийлардан тортиб, оддий ходимларгача мени қўллаб-қувватлашди. Клуб Грецияга бориб операция ўтказишим учун моддий томондан ҳам ёрдам қўлини чўзишди. Қандай ёрдам керак бўлса, барчасини қилиб беришди. Шу сабабли “Машъал”ни менга билдирган таклифини қабул қилдим. Чунки яхши инсонлар тўпланган жойда, фаолият юритишни барча ҳоҳлайди. Эндиликда мураббийлик соҳасида ҳам қадрдон жамоага ёрдам бермоқчиман.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика