Сантуш: "Тўп дарвозага ярим метр кирганди"
28 мар 2021 13:40
Янгиликлар
Сантуш: "Тўп дарвозага ярим метр кирганди"
Португалия термаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Сербияга қарши ўйиндан кейинги дуранг ҳақида гапирди.
"Бош ҳакам келиб узр сўради. Уни жуда қаттиқ ҳурмат қиламан. Бироқ шундай турнирларда ВАР тизими ёки голни аниқлаш тизими йўқлигининг сабабини тушунмаяпман. Тўп ярим метр кириб кетди, чизиқдан ўтгани кўринганди. Барчаси табиий.
Бош ҳакам узр сўради, аммо бу ҳеч нимани ўзгартирмайди. Улар ҳам одам. Аммо хатолар бўлмаслиги учун ВАР тизими бўлиши керак эди.
Роналду? Бу нормал ҳолат. Агарда гол ҳисобланганида бундай бўлмасди. Буни у муҳокама қилишни истамади ва майдонни тарк этди", - деди Сантуш.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар