UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  0 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  0 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  4 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  6 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0

Санжар Турсунов: "Асосий мақсадимиз - натижа" Янгиликлар

Санжар Турсунов: "Асосий мақсадимиз - натижа"

Терма жамоамизнинг "Умм Салал" сафида ҳаракат қилаётган футболчиси Санжар Турсунов Баҳрайнга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Филиппин билан ўйинда майдонга тушмаган бўлсамда, ғалаба қозондик. Асосий мақсадимиз - натижа. У мен билан эришиладими ёки менсиз, бу катта аҳамиятга эга эмас. Биласиз, футболчи учун ўз манфаатлари эмас, жамоа манфаати биринчи ўринда туради. Биз Ўзбекистон номидан иштирок этмоқдамиз", - дейди Турсунов.

- Сизни ҳам терма жамоанинг фаҳрий футболчиларидан бири деб ҳисобласак бўлади. Шуни ҳисобга олган ҳолда қанотда ўйнаган Элдор Шомуродовнинг ўтган ўйиндаги ҳаракатларига қандай баҳо бера оласиз?

-  Элдор сўнгги ўйинларни яхши ўтказди. "Бунёдкор"даги ўйинларини ҳали кўрганим йўқ. Лекин, у ўша куни бундан ҳам яхшироқ ўйнай олиши мумкин эди. Ҳали ёш, муҳими хатолари устида ишлаши ва олға интилиши керак.

- Филиппинга қарши ўйинда рақиб дарвозабонининг ажойиб ўйинларини ҳисобга олмасак, бизга нима етишмади?

- Биз ўша куни кўплаб зарба бердик. Статистикани ҳам кўтарсак, ўйин давомида 40га яқин вазиятни яратибмиз. Рақиб посбонининг ҳам ҳизмати катта бўлди. Агар эртага шу ўйинимиз чиқса, ҳисоб ҳам мухлисларга ёқадиган ҳолатда бўлиши мумкин.

- Эртанги ўйин биздан кўра Баҳрайнга муҳимроқ. Чунки улар Осиё Чемпионати йўлланмаси учун ҳам курашадилар. Эртага рақибдан қандай ўйин кутяпсиз?

- Ўйлашимча, ўйин биз учун ҳам муҳимроқ. Чунки, гуруҳда биринчи ўринни олмоқчимиз. Мухлисларимиз олдида фақат ва фақат ғалаба учун ўйнамоқчимиз. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика