Санжар Шоаҳмедов Малайзия клубига ўтди

Narzulla Saydullayev
1 янв 2019, 16:47
"Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси фаолиятини хорижда давом эттиради.

"Санжар Шоаҳмедов Малайзиянинг "Теренггану" жамоаси шарафини ҳимоя қилади", - деб ёзади "Локомотив" клуби маркетинг бўлими ходими Маъмур Мамадалиев твиттердаги ўз саҳифасида.

Маълумот учун, "Теренггану" сафида ўз вақтида ўзбекистонлик Лутфулла Тўраев ҳам тўп тепган эди.

Санжар Шоаҳмедов иккинчи бор хориж клубида ўйнайди. Бунга қадар у Қатарнинг "Ал Сайлия" клуби шарафини ҳимоя қилган эди.

"Теренггану" клуби 2018 йил Малайзия Суперлигасида 12та жамоа орасида 6-ўринни эгаллаганди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›