UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  4 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  1 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12

Санжар Қувватов: "Ўтказиб юборилган голда барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан" Янгиликлар

Санжар Қувватов: "Ўтказиб юборилган голда барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан"

Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Шўртан" (2:1) учрашувидан сўнг "аждарлар" дарвозасини қўриқлаган Санжар Қувватов ўз фикрларини билдирди.


"Тўғриси айтсам, бошқа футболчиларга қараганда ўйинни жуда катта ҳаяжон билан бошладим. Бу мен учун Қаршидаги дастлабки учрашув бўлгани боис ҳаяжон кучли бўлди. Ўзбекистон Суперкубогида "Пахтакор" билан бўлган ўйинда ҳам ўзимни енгилроқ ҳис қилгандим. Аммо бугун ҳаяжон кучли бўлди. Бугун хатога йўл қўйдим. Жамоадошларимга раҳмат улар яхши ҳаракат қилишди ва ғалабани тақдим этишди. Кейинги учрашувларда бу каби хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қиламан.

Ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларни эмас, мени хатоим бўлди. Шерзод Аъзамов тўғри ўйнади.Бу кутилмаганда руй берди. Бу вазиятда масъулиятни ўз бўйнимга оламан. Ростини айтсам, нима бўлганини тушунмай қолдим. Биринчи бўлимда жамоамиз яхши ўйнолмагани сабаб ОЧЛдаги ўйин. Чунки "Ал Аҳли"га қарши беллашувда футболчилар жуда кўп куч сарф этишганди. Лекин танаффусда мураббийлар тегишли кўрсатмаларни беришди ва иккинчи бўлимда вазиятни ўнгладик. Танаффусдан сўнг жамоа сифатида бир жойга йиғила олдик ва иродали ғалабага эришдик. Агарда яратилган кўплаб вазиятларни голга айлантира олганимизда, ҳисоб янада катта бўлиши мумкин эди. Учрашув тугаганидан мураббийларимиз футболчиларга фақатгина раҳмат айтишди. Шу ўринда уларга ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Улар доимо бизларни қўллаб келишади ва керакли пайтда далда бўлишади.

Таранда бўлган вазиятда мураббийларимиз ўқтирган риояга амал қилдим ва ҳужумчи тўпни ўзидан бирозгина узоқлаштириши билан тўпга ташландим. Бу орада эса зарбани тўсишга эришдим. Бу ҳаммаси мураббийларнинг кўрсатмалари самараси. Денис Иванков билан один ҳам "Машъал"да бирга ишлаганмиз ва бир-биримизни яхши биламиз. Денис Иванков жуда ва жуда бой тажрибага эга мутахассис. "Машъал"даги Павел Синельников ҳам яхши ва кучли мураббий. Лекин Иванковда жуда катта тажриба бор ва бу томондан ҳозирги мураббийим устунроқ. Денис Иванков билан бирга ишлаётганимдан жуда хурсандман", - дейди Санжар Қувватов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика