UZ

Сўнгги янгиликлар

03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  2 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  5 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  38

Санжар Қодирқулов: "Ҳозир бу ҳақида ўйлашга эрта" Янгиликлар

Санжар Қодирқулов: "Ҳозир бу ҳақида ўйлашга эрта"

Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Локомотив" клуби кеча ўз майдонида АГМКни қабул қилди.

Гарчи учрашув давомида ёмғирли ҳаво ҳукмронлик қилганига қарамай, майдондаги футболчиларга ўз таъсирини ўтказа олмади. Икки жамоа ҳам томошабоп ва қизиқарли футбол намойиш қилди. Унда вазиятлардан фойдаланган "Локомотив" якунда 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Ўйиндан сўнг "темирйўлчилар"нинг ғалаба голини урган Санжар Қодирқулов фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритдик. Ушбу ютуқ бизга кўп нарса беради. Яъни навбатдаги баҳсларда янада ишонч билан ўйнашимизга катта туртки бўлса ажаб эмас. Мухлисларимиз олдида катта иштиёқ билан ҳаракат қилдик. Фикримча, АГМКнинг голига тезкор жавоб қайтара олганимиз ўйинда бурилишни ясади. Голдан сўнг анча тетиклашиб олдик. Эндиликда бир муддат ҳордиқ чиқарамиз ва навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Учинчи турда "Бунёдкор" билан  ўйнасакда, ҳозир бу ҳақида ўйлашга эрта, деб ўйлайман",- дейди Санжар Қодирқулов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика