Сане "Бавария"га ўтиш учун иш ҳақи 30 фоизга камайишига рози

Sherzod Nurmatov
20 май 2020, 23:32
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Лерой Сане "Бавария"га ўтиши учун иш ҳақи миқдорини камайтиришларига рози.

Сане ва унинг агентлари коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироздан хабардор ва нафақат трансфер нарх, балки иш ҳақи ҳам камайиши кераклиги табиий ҳол эканлигини тушунишади.

Саненинг "Сити" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзигача амал қилади. Агар клублар ўртасидаги келишув амалга ошмаса, футболчи бир йилдан кейин "Бавария"га текинга ўтади.

Олдинроқ, "Манчестер Сити" Сане учун 50 миллион евро сўраётгани, "Бавария" эса 40 миллион евро бермоқчи эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. 

Эслатиб ўтамиз, Сане жорий мавсумда жароҳати туфайли деярли бутун мавсумни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport Bild