Санчо - Роналду ҳақида: "У шунчаки сеҳргар"

Mirjalol Normatov
25 фев 2022, 22:31
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Жейдон Санчо жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

- У билан ёнма-ён ўйнаш ажойиб! Криштиану зўр футболчи ва яхши шахс. Роналду доимо ғалаба қозонишни ва ёшларга нималарнидир ўргатишга ҳаракат қилади. Биз доимо энг яхшиси бўлишимиз кераклигини айтади. У мен учун қадрли инсон.

- Роналду Сиз ва жамоадошларингизга нималарни ўргатди?

- Рақибларни қандай алдаб ўтиш, тўғри позиция танлаш, ярим ҳимоячилар тўпни эгаллаб олган пайтда нималар қилиш кераклигини доимо ўргатади.

У доимий равишда ортдан туриб, кўрсатмалар беради. Роналду узоқ йиллардан буён футболда. Унинг тажрибасидан фойдаланиш керак. У шунчаки сеҳргар, - деди вингер.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal