Санчо: "Манчестер Юнайтед" ҳақида ҳозир гапирмайман"
04 июл 2021 13:13
Янгиликлар
Санчо: "Манчестер Юнайтед" ҳақида ҳозир гапирмайман"
"Манчестер Юнайтед"нинг янги футболчиси Жейдон Санчо матбуот анжуманида клуби эмас термаси ҳақида савол беришларини сўради.
"Тўғрисини айтсам, ҳозир "Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирадиган пайт эмас, бор эътиборим термага қаратилган.
Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Бугун ютишимиз шарт эди, ўз навбатида мен ҳам майдонга тушиш имкониятини қўлга киритдим. Бу мен учун ўзгача ҳолат. Ўйинларга туширилмаган пайтимда машғулотларга қайтиб, бор кучим билан ҳаракат қилдим.
Англия термаси таркибида ўзимни яхши ҳис қиляпман. Жамоага ёрдам беришга тайёрман. Бизни катта ўйин кутиб турганини билардик. Барчасидан мамнунман", - деди Санчо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар