

"Тўғрисини айтсам, ҳозир "Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирадиган пайт эмас, бор эътиборим термага қаратилган.
Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Бугун ютишимиз шарт эди, ўз навбатида мен ҳам майдонга тушиш имкониятини қўлга киритдим. Бу мен учун ўзгача ҳолат. Ўйинларга туширилмаган пайтимда машғулотларга қайтиб, бор кучим билан ҳаракат қилдим.
Англия термаси таркибида ўзимни яхши ҳис қиляпман. Жамоага ёрдам беришга тайёрман. Бизни катта ўйин кутиб турганини билардик. Барчасидан мамнунман", - деди Санчо.



