UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  119 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3

Самвел Бабаян: "Терма жамоада бош мураббий руҳшунос бўлиши керак" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Терма жамоада бош мураббий руҳшунос бўлиши керак"

Ўзбекистон - Сурия учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Самвел Бабаян қатнашди.

Самвел Бабаянга жамоа ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров ҳамроҳлик қилди.


Эртага ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичининг илк учрашувини ўтказамиз. Бу ажойиб стадионда ўйнашимиздан хурсандман. Рақибга келсак ажойиб жамоа, айниқса ҳужум чизиғи анча кучли. Биз бу ўйинга тайёргарлик кўриб ғалабага эришишимиз керак, - дейди Бабаян.

Барча йигитлар Сурия билан учрашувга тайёр. Босқични қандай бошласанг шундай давом эттирасан. Эртага ғалаба қозонишга уринамиз, - дейди Жепаров.

- Куни кеча охирги бўлиб Аҳмедов ва Денисов терма жамоа ихтиёрига етиб келди. Эртага энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз деб умид қиламан.



- Сурия билан баҳсдан олдин йигитларда босим йўқми? Сабаби биз ЖЧ саралашлари охирги босқичини ғалаба билан бошламаган.
- Ҳар қандай серия бир кун келиб якунига етади. Йигитлар менимча бундай серия ҳақида хатто билишмаганди ҳам.

Хитойлик журналист саволи: - Сергеев Хитойда 6та ўйиндан буён гол ура олмади. Бу сизни ташвишга солмаяптими?
- Игорь Сергеевнинг маҳоратига шубҳа қилмаймиз. Уни клубида мураббий доим ҳам ҳужумда ўйнатмаяпти. Шу боис бундан ташвишда эмасман.

- Одил Аҳмедов ва Виталий Денисовнинг ҳолати қандай?
- Улар Россия чемпионатида ўйин ўтказиб келишди. Шифокорлар улар билан ишлашмоқда. Умид қиламизки эртанги баҳсга тайёр бўлишади.

- Кеча ЎФФ президенти билан учрашув бўлди. Бу учрашувда қайси масалалар кўтарилди?
- Бу биз учун жуда муҳим учрашув бўлди. Мираброр Усмонов бизга омад тиладилар. Улар Олимпиада ўйинларида боксчиларимизнинг ажойиб натижаларини мисол қилиб келтирдилар. Боксчилардан футболчиларнинг қаери кам? Шу боис байрамни давом эттиришга уринамиз.  

- Жисмоний тайёргарлик билан бирга руҳий тайёргарлик ҳам олиб борилдими?

- Жамоада бош руҳшунос бош мураббий бўлиши керак. Терма жамоадаги ҳозирги йигитларнинг деярли барчаси билан олдин ҳам бирга ишлаганман. Шу боис уларнинг ҳолатларини жуда яхши ҳис қилиб тураман. Йигитлар бир оила бўлиб кетишганига шубҳа йўқ.

- Сурия ҳақида нима дея оласиз?

Сервер Жепаров: - Яхши, кучли жамоа. Уларнинг ҳужум чизиғи кучли. Лекин менимча Сурия биздан кучли эмас. Улар билан ўйнаса ва ютса бўлади. Шунчаки ўзимизнинг ўйинимизни кўрсатишимиз керак.


- Сизни нима ташвишга солмоқда?

- Асосийси натижага эришиш. Ўз ўйинимизни кўрсатиш ҳақида ўйлаяпмиз. Рақибга қараб ўйнамаймиз. Умид қиламанки ғалаба қозонамиз.

- Мадҳия айтиш борасида йигитлар билан иш олиб борилдими?

- Бу ҳақда гап сўз бўлиши мумкин эмас. Терма жамоа сафидаги барча йигитлар ватанпарвар ҳисобланишади. Уларнинг барчаси мадҳияни тўлиқ билади. Бунга заррача ҳам шубҳа йўқ.

Самвел Бабаян: Эртага Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги нишонлаётган кунда халқимизга ғалаба тортиқ этишни истаймиз. Барча барча бизни қўллаб туришини истардим.

Сервер Жепаров: Менимча байрамга энг яхши совға бу эртанги ғалабамиз бўлса керак (кулади).


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика