Самвел Бабаян: "Савия ўртасидаги фарқ эвазига ғалаба қозондик"
23 май 2015 20:28
Янгиликлар
Самвел Бабаян: "Савия ўртасидаги фарқ эвазига ғалаба қозондик"
Олий лига 10-тури доирасида бўлиб ўтган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Самвел Бабаян матбуот анжуманига ташриф буюрди.
С.Бабаян: - “Сўғдиёна” билан ўйинларда рақибнинг ҳамиша майдонда кескин кураш олиб боришини яхши биламиз. Бугун биз савия ўртасидаги фарқ эвазига ғалабани қўлга киритдик деб ўйлайман. Муваффақиятга арзирли футбол кўрсатдик.
Ютган пайтимизда ҳам барибир ўйинни яхшилаш устида ишлаймиз. Ишлаш ва ривожланишдан тўхтаб қолмаслик зарур. Тўпни сақлашда яхши ўйнай олмадик. Мезбонларнинг устунлиги ғалабага ташналик эди. Биз бунга тайёр эдик ва яккакурашларда устун чиқдик. Файзиев юқори савиядаги футболчиларга эга эмасдир, лекин у ҳамиша жамоани курашга чорлай олади. Аввалги учрашувларда айнан шунга гувоҳ бўлгандим.

championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Фикрлар