UZ

Сўнгги янгиликлар

03:2330 йиллик турмушдан сўнг Гвардиола хотини билан ажрашди  0 03:07ЛаЛига. "Сосьедад" япониялик футболчиниг голи эвазига 3 очкони қўлга киритди  0 02:58А Серия. "Фиорентина" меҳмонда ютқазиб қўйди  0 02:10"Бунёдкор" собиқ мураббийи қўл остида тўп тепган, Алиссон Бекерга яқин қариндош бўлган ҳамда сигир соғишни қойиллатадиган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 22:46"Реал"нинг апелляцияси рад этилди  7 22:12FA "адолат" ҳақидаги пости учун МЮни жазоламайди  0 21:51"Нефтчи" Ашурматов учун "Рубин"га 500 минг доллар тўлашга тайёр  25 20:55"Локомотив" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 20:45Анвар Бердиев "Шўртан" билан шартномасини узайтирди  3 20:20Фарруҳ Зокиров: "Биз ҳозирги таркибимиз билан ҳам кейинги босқичга чиқишимиз керак"  0 20:10"Барселона" ҳимоячиси 5 ҳафтага сафдан чиқди  5 19:56Расман: "Бухоро" хорватиялик легионерни сафига қўшиб олди  2 19:43Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси: "Абдуқодир Ҳусановни "Манчестер Сити"га ўтгани билан табриклаймиз!"  11 19:34Людмила Карачик: "Биринчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз"  0 19:19"Бунёдкор" "Динамо"дан устун келган назорат ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0

Самвел Бабаян: "Пахтакор" билан баҳсда стадион мухлислар билан тўлишига ишонаман" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Пахтакор" билан баҳсда стадион мухлислар билан тўлишига ишонаман"

Coca Cola Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Олимпик" – "Навбаҳор" (0:1) баҳсидан кейин наманганликлар бош мураббийи Самвел Бабаян фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Фикримча, қизиқарли ва курашларга бой учрашув бўлди. "Навбаҳор" мухлисларини кейинги босқич йўлланмаси билан табриклайман! 

Йигитларга характер уcун раҳмат айтаман, осон бўлмади. 

"Олимпик"ни алоҳида эътироф этиш лозим. Ўзбек футболининг келажаги бўлмиш ёш ва иқтидорли футболчилар яхши ўйин кўрсатишди. Шубҳасиз, "Олимпик" ҳамма жамоага қийинчилик туғдиради. Бу жамоада ўз ёш тоифасининг энг кучли вакиллари жам бўлишган. 

Эмоцияларга бой учашув бўлди, ҳали кўриб чиқамиз. Умуман, вазиятлар яратдик, лекин якун етишмади. Буни устида ишлаймиз. Роҳатланиш учун ҳаммаси бор эди: муҳит, мухлислар, стадион. 

- "Пахтакор" билан ўйинга оз қолди. Бугун "Навбаҳор" кўп куч сарфлади. Бу жисмоний тарафдан муаммо туғдирмайдими?

- Биз турли ҳолатдамиз.  Қуръа натижасига кўра, "Пахтакор"га Про лиганинг "Шўртан" жамоаси, бизга эса етакчи жамоалар кушандаси "Олимпик" тушганди. Жамоа юқори прессинг қўллайди, жуда фаол ўйнайди.

- Мавсум бошидан бери "Навбаҳор" жамоаси асосий таркибининг деярли 70 фоизини ротациясиз ўйнатяпсиз. Ваҳоланки, захира жуда кенг. Ҳал қилувчи ўйинларга келганда жамоангиз жисмонан толиқиб қолишидан қўрқмайсизми?

- Ротацияга келсак, у сунъий бўлмаслиги керак. Ротация қилиш учун майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтиришлари лозим. 

Бошқа тарафдан олсак, "Навбаҳор" таркиби 90 фоиз янгиланган. Ҳатто бу ерда жуда кўп ўйнаган футболчилар ҳам майдонга тушиш учун ўз вақтини кутиши керак. 

- "Пахтакор" билан ўйинда наманганлик мухлислардан нимани кутяпсиз? Улар стадионни тўлдиришадими?

- Шубҳасиз, энг яхши мухлисларга эгамиз. Буни статистика орқали ҳам билиш мумкин. Жамоамиз кўрсатаётган натижа ҳам уларда қизиқиш уйғотмоқда. "Пахтакор" билан баҳсда стадион тўлишига ишонаман.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика