UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Лондонда АПЛ футболчисига қурол билан таҳдид қилишди  0 21:01Ямал, Мбаппе, Дембеле... Йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди  205 20:25Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  49 19:58Салиба "Реал"нинг қизиқиши ҳақида: "Аввало, "Арсенал" билан совринлар ютмоқчиман"  1 19:32"Наполи" Майнуга ҳафтасига 40 000 евро тўлашга тайёр  0 19:03Гвардиола: "Ҳоланд Роналду ва Месси билан бир хил даражада"  19 18:19Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"  0 18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  1 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  1 16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  1 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3

Самвел Бабаян: "Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик"

Осиё чемпионлар лигаси 5-тур "Навбаҳор" - "Ал Ҳилол" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугун Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик. "Ал Ҳилол" деярли идеал шаклланган жамоа. Бугун биз ҳимояда тартибли ўйин намойиш этиб, тезкор қарши ҳужумга ўтишни мақсад қилгандик. Аммо рақиб хатога йўл қўйишга мажбур қилди. Фикримча иккинчи пенальти қўйилган вазият баҳсли эди ва сўнгги қарор ҳакамга боғлиқ эди ва у пенальти белгилади. Гуруҳдан чиқиш имкониятларимиз жуда яхши ва биз улардан максимал тарзда фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Бугунги учрашувга асосий таркибни танлашда хатога йўл қўймадингизми. Сабаби биз қарши ҳужумга таяниб ўйнадик демоқдасиз, аммо қанотда тезкор Дониёр Абдуманнопов бугун захирада қолдирилди? Тома Табатадзе ҳам катта тезликка эга футболчи эмас.

- Таркибни бор футболчилардан танладим. Қанотда Исмоилов ва Собиржоновлар ўйнашди. Абдуманнопов шамоллаб қолганди ва тўлиқ тузалишга улгурмади. У майдонга тушганида жуда қийналди. Кейинги учрашувларга қадар у тўлиқ соғайиб кетишига умид қиламан. Йигитлар бугун яхши ўйнашди ва уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Яна бир маротаба такрорлайман, биз Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик. "Ал Ҳилол"га қарши ҳужумкор ўйин намойиш этиш иложсиз нарса. Масалан чемпионат доирасидаги сўнгги учрашувда "Ал Ҳилол" 9та гол урди. Тасаввур қиляпсизми 9та.

- Аброр Исмоилов бугун анча агрессив ҳаракат қилди. Исмоиловга сиз кўрсатма берганмидингиз ёки у ўзи шундай ўйин намойиш этдими?

- Аброр биринчи ўйинда ҳам ва бугун ҳам жуда яхши ўйин намойиш этди. Бугун ҳужумларни якунловчи футболчи етишмади бизга.

- Жамоани бугунги учрашувга яхши тайёрладингиз, аммо ўтган учрашувда жамоа мағлуб бўлди. Жамоага стабиллик етишмаяпти. Бунга сабаб нима?

- Бизда ўйинлар сони жуда кўп, айниқса мавсум сўнгида. Захира ўриндиғи ҳам бизга панд бермоқда. Кўпроқ ротация қилишим керак, аммо захирада сифатли ўйинчилар етишмаяпти. Футболчилар ҳам мавсум сўнгида чарчашган. Қўшимчасига кўп футболчилар кузда шамоллаб қолишди.

- Ротация ҳақида гапирдингиз. Лекин бизнингча "Насаф", "Пахтакор" каби азалий рақиблар билан солиштирсак, "Навбаҳор"нинг захира ўриндиғи энг кучлиси. Айнан қайси позицияларда сизга ўйинчилар етишмаяпти.

- Захирада ёш футболчилар ўтирибди. Ёшлар жамоасида ўйнайдиган футболчиларимиз ўз мусобақасида сўнгги ўринда боришмоқда. Улар ҳали чемпионлар лигасига тайёр эмас. Чемпионлик даражасига мос футболчилар жалб этишимиз керак.

Рейтинг: -35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика