UZ

Сўнгги янгиликлар

07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  8 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  23 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  3 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  31 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  2 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  5 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  22 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  349 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" бу мавсум нафақат Осиё, балки дунёдаги мавқеини тиклаб олди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" бу мавсум нафақат Осиё, балки дунёдаги мавқеини тиклаб олди"

"Навбаҳор" ҳамда "Бунёдкор" ўртасидаги Суперлиганинг 24-тур ўйинидан (3:0) сўнг мезбонлар устози Самвел Бабаян баҳс ҳақида фикр билдирди.

Самвел Бабаян: "Мухлисларимизни табриклайман. Жудаям муҳим баҳсда ғалабага эришдик. "Бунёдкор" етакчи эмас, барибир чемпионатимизнинг бренд жамоаларидан бири ҳисобланади. "Навбаҳор" муносиб ўйин кўрсатди. Бугун йигитлар нимага қодирлигини кўрсатишди, мухлислар ҳамўйиндан завқ олишди деб ўйлайман.

Биз учун ўта муҳим бўлган 4та баҳс қолди. Бу ушбу йилнинг финали ҳисобланади. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Қолган баҳсларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- ОЧЛ ва Суперлигадаги ғалабалар учун миннатдорчилик билдирамиз. Ушбу ойнинг 24 санасида "Олимпик" ва 28 санасида "Ал Ҳилол"га қарши баҳслар кутиб турибди. Бу баҳсларда жамоадан 100%лик натижани кутиш мумкинми?

- Бизни "Ал Ҳилол"га қарши "принципиал" учрашув кутиб турибди. Бу ўйин аутсайдер ва етакчи ўртасидаги учрашув бўлмайди. Ушбу мавсум оддий ўйинлар бўлгани йўқ. Қолганлари ҳам шундай. Ҳар бир баҳсда ғалабага эришишни хоҳлаймиз.

- Нега Жасур Яхшибоев мавсум якунланмасидан жамоани тарк этди?

- Унинг соғлиги билан муаммолар бор, сабаби шу.

- Темурхўжа Абдуҳолиқовчи, у бугун майдонга тушмади.

- Унда ҳам шундай. Футболчининг жароҳати бор.

- Жамоанинг келаси мавсумдаги режалари бу йилгисидан фарқ қилади дейишяпти, бу ҳақиқатга тўғри келадими?

- Бугун "Навбаҳор"нинг замонавий тарихидаги барча бор нарса вилоят ҳокими туфайли. Олдимиздаги мақсадни у аниқлаб беради. "Навбаҳор" бу мавсум нафақат Осиё балки дунёдаги мавқеини тиклаб олди. Жамоамиз буёғига ҳам ўз олдига катта мақсадларни қўяди. Раҳбаримизнинг мақсадлари аниқ ва тасдиқланган. Бу гапларга ишонманглар.

- Жамоа ушбу мавсумдаги хатолардан керакли хулосалар чиқардими?

- Бу ўйинда ҳаммаси хатоларга боғлиқ. Ким камроқ хато қилса, ғалаба ўшаники. Тўғри, биз ҳам хато қилдик, мавсум давомида жароҳатлар бўлди. Хулосаларга келадиган бўлсак, ҳар бир омадсиз ўйиндан сўнг уни таҳлил қилиб, хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Асосийси - йигитлар масъулиятни ҳис қилишмоқда.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика