UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  79 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1

Самвел Бабаян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"

ОЧЛ "B" гуруҳи 3-тур учрашуви "Пахтакор" - "Ал Айн" ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.

"Бугун яхши футбол бўлиб ўтди. Мухлислар ҳам ўйинни кўриб зерикиш қолишмади деб ўйлайман. Афсуски ғалаба қозона олмадик ва мағлуб бўлдик. Бунинг учун мухлислардан узр сўрайман. Ўйиндан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик", - дея сўз бошлади Самвел Бабаян.

- ОЧЛда кетма-кет уччала жамоамиз ҳам мағлубиятга учради. Бу ҳолат бўйича қандай фикрдасиз? Бу натижалар ҳаммаси клубларнинг ички муаммолари борлиги туфайлими?
- Учта учрашув ва уч ҳил сценарийлар остида ўтган ўйинлар. Бу албатта барчанинг ўзининг муаммолари борлиги сабаб. Бугун биз мағлубиятга лойиқ ўйнамадик. Лекин яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Бу борада ҳали кўп ишларни олиб боришимиз лозим.

- Егор Кримец, Даврон Ҳошимовларни майдондаги ҳаракатлари борасида нима дея оласиз? Хатолар кўпайиб кетмаяптими?
-  Бу футболчилар орасида Александр Мерзляковни ҳам қўшган бўлардим. Ҳимояда муаммолар бор ва буни тўғирлаш устида ишлаяпмиз. Учрашув сўнггида Егор Кримец ўзини алмаштириш кераклигини сўради. Унда кичик жароҳат бор эди. Лекин захирамиз қолмагани сабабли охиригача ўйнашини сўрадик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика