UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  13 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  41 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3

Самвел Бабаян: “Локомотив” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйган Янгиликлар

Самвел Бабаян: “Локомотив” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйган

Лига Кубоги “В” гуруҳи 2-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейин матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Самвел Бабаян иштирок этди.

-  Бугун биз Лига кубогидаги иккинчи учрашувимизни ўтказдик. Бугун асосан заҳирадаги ва ёш футболчиларини майдонга тушириб, уларга ўзларини кўрсатиш учун имконият бергандик. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Бугунги баҳсда футболчиларининг имконияти чамалаб олдик. Трансферлар пайтида кимни олиб қолиш ва кимларни ижарага бериш борасида шу кунларда якуний хулосага келамиз. Бугунги натижадан қониқмадим. Лекин футболчиларимизнинг майдонда борларини бериб ўйнаганликлари таҳсинга лойиқ. 

Бу мусобақа бизга керак. Бошқа футболчиларига ҳам ўйин амалиёти бериш учун ҳам турнир керак деб ҳисоблайман. Ҳар бир жамоанинг ўз режаси бўлади. “Локомотив” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйган.ПФЛ раҳбарлари билан бу борада гаплашдик. Келаси мавсумда бу мусобақанинг ўтказиш вақтини жамоалар билан келишиб белгилашларига умид қиламиз. Балким ФИФА кунларига белгиланса яхши бўларди. Терма жамоага чақирилмайдиган футболчиларга имконият берилар эди. 

“Қўқон-1912” жамоаси кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман. Қўқонлик мухлисларга ҳам ҳурматим баланд. Улар доим жамоаларини фаол тарзда қўллаб туришади.Уларга келгуси ўйинларда ҳам омад тилайман  -деди Самвел Бабаян.


Рейтинг: -209   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика