Самвел Бабаян: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаш муҳим эди"
03 авг 2014 22:41
Янгиликлар
Самвел Бабаян: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаш муҳим эди"
"Пахтакор" - "Андижон" (2:0) учрашувдан сўнг мезбонлар менежери Самвел Бабаян учрашув тўғрисида фикрларини билдириб ўтди.
Cамвел БАБАЯН (“Пахтакор” менежери): - Яхши ўйин гувоҳига айландик. Жамоалар шундай шиддатли футбол намойиш қилса, бундан фақат фойда бўлади. Рақиб аутсайдерлар сафида бораётган бўлишига қарамай, учрашув охиригача қаршилик кўрсатди.
Мазкур ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Тезлик ва тўпни назорат қилиш эвазига устунликни ифодалашга интилмоқчи эдик. Бироқ футболчилар биринчи бўлимда буни яхши уддалашмади. “Андижон” қандай таркибда ўйнашини тасаввур қилиш қийин эди. Иккинчи бўлимда ҳаракатларимиз тезлашди ва бу самара келтирди.
Пардаевни анчадан буён кузатиб юраман. У ҳужумчи сифатида менга ёқади. Баҳодирда катта потенциал бор. Шундай услубда ўйнайдиган ҳужумчи бизга зарур эди. У жамоадаги рақобатни оширишга ҳам хизмат қилади. Дебют ўйинида гол урганидан хурсандман.

championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар