UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  36 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  104 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1028 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Самвел Бабаян: "Ҳар бир ўйинга худди финалда ўйнаётгандек фалсафа билан тушамиз" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Ҳар бир ўйинга худди финалда ўйнаётгандек фалсафа билан тушамиз"

Қатар пойтахти Доха шаҳрида старт олган U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати C гуруҳи вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жанубий Кореяга қарши илк ўйиндан олдин турнирдаги барча жамоалар, жумладан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам олий мақсад – Олимпиада йўлланмаси учун кураша олиб бориш учун Қатарга келганини таъкидлади.

“Қатардаги турнир ҳозирги кунда шу ёшдаги энг кучли терма жамоаларни тўплади. Улар Осиё футболи келажаги деб айта оламан. Бу ерга барчамиз нима учун келганимизни биламиз. Биз ҳам, ўз навбатида ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатиш ва Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун ташриф буюрдик”, - дейди Бабаян.

“Тўғри, биз Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қийинчилик билан қўлга киритдик. Аммо, айтишим керак, таркиб деярли 50 фоизга янлиланди. Бу бизга келажакка оптимистик кўз билан қарашга сабаб бўлади. Таркибимиздаги аксарият футболчилар ёш бўлишига қарамай анча истеъдодли футболчилар деб айта оламан. Уларнинг кўпчилиги 20 ёшгача бўлган Жаҳон чемпионатида иштирок этишди. Таркибимизни ёшартирганимзга қарамай, биз тўғри йўлдан кетаяпмиз деб ҳисоблайман. Яна қайтараман, биз яхши тайёргарлик кўрдик ва ўз ўйинимизни намойиш эта олсак, мақсадимизга эриша оламиз.

Аввало Ўзбекистонда истеъдодли ва тажрибали мураббийлар кўплигини айтишим керак. Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти мени олимпия терма жамоасига ҳам бош мураббий этиб тайинлагани сабаби, аввало миллий терма жамоа учун қай даражада захирага эга эканлигимизни аниқлаб олиш учун бўлса керак. Сабаби, бу футболчилар, нафақат миллий терма жамоа, балки ўзбек футболининг ҳам келажагидирлар. Қолаверса, миллий терма жамоанинг ўйин фалсафаси, ғоясини олимпия терма жамоасига ҳам сингдириш лозим деб ўйлайман”, - деди Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи.

Самвел Бабаян шунингдек, ҳар бир рақибнинг ўйинини терма жамоа мураббийлар штаби етарлича ўрганганини алоҳида таъкидлади.

“Барча рақибларимизнинг ўйин услубларини етарлича ўргандик. Хатто, айтишим мумкин уларнинг ўйин фалсафасини ҳам яхшилаб ўргандик. Тактик схемалари борасида ҳам етарли маълумотларга эга бўлдик. Биз энг кучли гуруҳдан ўрин олдик. Аниқ айта оламанки, ушбу гуруҳдан ўрин олган тўрт терма жамоадан бири учта йўлланмадан бирини қўлга киритади. Қолаверса, бундай қисқа муддатли турнирларга алоҳида тайёргарлик кўриш керак. Ҳар бир ўйин муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун, ҳар бир рақибимизга қарши, ҳар бир ўйинга худди финалда ўйнаётгандек фалсафа билан тушамиз”, - деди Самвел Бабаян.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика