UZ

Сўнгги янгиликлар

11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  1 11:21Суперлига старти — сюрпризлар саҳнасими?  0 10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   1 10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  9 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  5 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  3 08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  1 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  13 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  4 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  33

Самвел Бабаян: "Ғалабага ҳар қандай йўл билан эришиш шарт эди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Ғалабага ҳар қандай йўл билан эришиш шарт эди"

Ўзбекистон - Қатар учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.

"Биз ҳар қандай услуб билан ғалаба қозонишимиз шарт эди. Барча мухлисларга катта раҳмат айтаман. Жуда қийин 3 очкони қўлга киритдик. Мағлубият ва ғалаба ўртасида масофа жуда яқинлигини кеча ҳам айтгандим. Ғалаба билан табриклайман", - дейди Самвел Бабаян.

- Жаримадан урилган гол олдиндан ўйланганмиди? Ёки тасодифми?

- Биз бир неча марта жарима тўпини амалга оширдик. Ўша вазиятда омадимиз ҳам келди. Эронга қарши баҳсда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳозирда йигитларимиз тўла формада эмас. Бундан ташқари Хитойдаги лимит ҳам бизга қарши бўлмоқда. Кримец майдонга тушмаяпти, бу Сурияга қарши ўйинда бизга панд берди.

- Бугун Ўзбекистон терма жамоаси атига 2та аниқ зарба берди. Бу зарбалар Жанубий Корея ва Эронни ютиш учун камлик қилмайдими?

- Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида аниқ зарба, тактика бошқа нарсалар иккинчи даражага тушади. Фақат ютиш керак. Ҳар қандай йўл билан.

- Нега гол урилганидан сўнг ҳужумга ўтмадик?

- Биласизми 1:0 га ҳам 2:0 ҳам уч очко беради. Шу боис биз натижани сақлаб қолишга уриндик. Чиройли футболни мундиалга йўлланма олганимиздан сўнг кўрсатамиз. Худо хоҳласа.

- Қанот футболчиларининг ўйинидан қанчалик қониқдингиз?

- Элдор Шомуродов тўлиқ ҳолда терма жамоага етиб келгани йўқ. Бугун 80 фоизга ўз ўйинини кўрсатди. Рашидов эса чарчаб қолгани учун унинг ўрнига бошқа футболчини туширди.

- Сиз доим таъкидлайсиз, бизнинг асосий таркибимиз ўйнай олмаяпти. Йўқотишлар бўлмоқда деб. Демак сизда 11 нафар футболчи бор улар майдонга тушишади. Бундай ҳолда захира футболчиларида мотивация йўқолиб қолмайдими?

- Ватан шаъни турганда мотивация ҳақида гап сўз бўлиши мумкин эмас. Таркибимизда кучли футболчилар кам, улардан максимал фойдаланишимиз керак. Бугун захирада ўтирганлар Ўзбекистон терма жамоасининг келажаги. Уларга ҳам ишонамиз.

Барча бизни қўллаб турганларга раҳмат айтаман. Кейинги ўйинга барча футболчиларимиз соғ саломат келишларини ният қиламиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -221   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика