UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  18 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  4 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  2 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   8 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  34 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  1 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2

Самвел Бабаян: "Эйфория йўқ, бугунги баҳсда йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, вазиятга реал баҳо берамиз" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Эйфория йўқ, бугунги баҳсда йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, вазиятга реал баҳо берамиз"

Теглар :  Самвел Бабаян
"Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг мезбон жамоа устози Самвел Бабаян журналистлар саволларига жавоб берди.

"Навбаҳор" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Биз ишқибозлар учун ўйнаймиз. Доимо ғалаба ва хурсандчилик бўлсин.

Ўйинга тўхталадиган бўлсак, мавсумнинг биринчи баҳси бўлгани туфайли футболчиларда ҳаяжон сезилди. Умуман олганда учрашув бошидан охиригача назорат бизнинг қўлимизда бўлди. Биринчи ўйинда футболчиларимиз мухлисларга роҳат улашадиган ўйин намойиш этишди. Бу мавсумда оддий ўйинлар бўлмаслигини гувоҳи бўляпмиз, ҳар бир жамоа яхши селекцияни амалга оширди, бу йилги чемпионат аввалгисиданда қизиқроқ бўлса керак.

- Бир йил аввал "Навбаҳор"га келган Егор Кримец ҳали ҳам жамоада дебют ўйинини ўтказмади. Унинг жароҳати ўта жиддийми? Унинг кейинги тақдири нима бўлади?

- Кримецда ҳақиқатдан ҳам жароҳат оғир ва у фаолиятини давом эттириши қийин. Мен Егор билан доимо алоқадаман. Умид қиламанки, у келажакда "Навбаҳор" ва миллий жамоамизга ёрдам беради.

- Ҳисоб 1:0 пайтида мухлислар ўзгариш талаб қилишди ва амалга оширилган ўзгаришлар фойда берди. Бунга қандай изоҳ берасиз?

- Ўзгаришлар мухлисларнинг талаби билан амалга ошгани йўқ, вазиятга қараб иш тутдик. Мухлислар ғалабани хоҳлашади ва шу сабаб эҳтиросларига таяниб фикр билдиришади. Бу мавсум оддий жамоалар бўлмайди, ҳар бир жамоа "Навбаҳор"га қарши ўзгача тайёргарлик билан чиқади. Ҳужум ва ҳимоядаги ўйинимиз яхши.

- Кейинги рақиб "Металлург", улар "Нефтчи"га йирик ҳисобда мағлуб бўлишди. Бу баҳсга тайёргарлик қандай бўлади?

- Эйфория йўқ, бугунги баҳсда йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, вазиятга реал баҳо берамиз. Аввал айтганимдек, бу мавсум оддий жамоалар бўлмайди. Олдимизга олий мақсадлар қўйилган.

- Мамлакатимизда U20 Осиё чемпионати ўтказиляпти. Ёрдамчи мураббийлар ёки скаутлар футболчиларни кузатиб боряптими?

- Бу йигитларни яхши танийман. Кўплаб футболчиларни 10 ёшлигидан биламан. Ҳаммани кузатиб боряпмиз, бироқ уларнинг амалдаги шартномалари бор. Бизнинг вакил ҳам ушбу терма жамоада ўйнаяпти. Вилоят ҳокими бошчилигида академия яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.


Сўзим охирида мухлисларга раҳмат айтиб, қилаётган барча ишларимиз мухлисларни бахтли қилиш учун амалга оширилмоқда! Бизни қўллаб-қувватлашда давом этинг.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика