UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  0 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  1 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  2 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  4 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  7 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  21 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  8 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  19

Самвел Бабаян: "Буюк клубда мен бирга ишлаган барчага раҳмат айтаман" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Буюк клубда мен бирга ишлаган барчага раҳмат айтаман"

Миллий терма жамоа бош мураббийига айланган Самвел Бабаян лавозимини тарк этиш асносида хайрлашув сўзларини билдирди.

Самвел Бабаян: - Узоқ йиллар мобайнида клубда мен билан ёнма-ён бўлган барчага миннатдорчилик билдираман. Мураббийлар штаби, футболчилар ва маъмуриятга, "Пахтакор" номи остидаги катта оиланинг ҳар бир аъзосига раҳмат айтаман. Бу жамоа ростдан ҳам катта оиладир.

Бу ерда энг яхши йигитлар ва жамоа йиғилганига ишонаман. Улар менга мураббийлик ғояларимни амалга оширишга ёрдам беришди. Жамоа нафақат мамлакат чемпионати ва кубогини ютиши, балки халқаро мусобақаларда ҳам ўзини кўрсатишига ишонаман. Юқори даражадаги профессионал ва ҳақиқий ватанпарварларни тарбиялаган ота-оналарга раҳмат айтаман. Мен учун энг яхши ишқибозлар саналган мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдириб қоламан.

Йигитлар ва клубнинг ғалабаларидан қувониб, у учун қайғураман. Мен катта оила аъзоси бўлганман ва шундай бўлиб қоламан. Афсонавий клубдаги ишимдан фахрланаман. Умид қиламанки, буюк клубда бошқарувни ким қўлга олишидан қатъи назар жамоанинг ғолиблик анъанаси сақланиб қолади ва бунга гувоҳ бўламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика