UZ

Сўнгги янгиликлар

08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  0 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  0 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  3 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  14 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  25 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  29

Самвел Бабаян: "Бугунги ўйинни 70 фоиз ўз назоратимизда ўтказдик" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Бугунги ўйинни 70 фоиз ўз назоратимизда ўтказдик"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда бугунги ғалаба билан мухлисларимизни табриклашни истардим. Дербида муҳим ғалабани қўлга киритдик. Қадрли "Навбаҳор" мухлислари, Сизларни жамоамизнинг бугунги ғалабаси билан табриклаймиз. Йигитларга раҳмат, улар гуруҳ босқичида 100 фоизлик натижа билан навбатдаги босқич масаласини ҳал этишди. Олдинда бизни муҳим ўйинлар кутиб турибди, босқичма-босқич давом этамиз. Бугунги ўйинни 70 фоиз ўз назоратимизда ўтказдик.

- Жамоа 7 ўйиндан буён бир ҳужумчи билан ҳаракат қилаяпти. Режангизда ўйинни 2 та ҳужумчи билан бошлаш варианти ҳам борми?

- Тактика бўйича Сиз билан мен гаплашмайман. Мен конкрет айтганман, бизда 10 хил ўйин услуби бор. Бизда исталган вақтда ҳужумга қўшилиб кетадиган, ҳужумчига айлана оладиган футболчилар бор. Номинал бир ҳужумчи майдонда бўлса, керак вақтида 2 та ҳужумчи услубига ҳам ўтишимиз мумкин. Бу савол бугунги кунда долзарб эмас. Биз ҳужумкор ўйин намойиш этаяпмиз.

- "Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов Суперлига биринчи турида "Навбаҳор" ўйнашни истагани ҳақида гапирганди. Бу бўйича сизнинг фикрингиз қандай?

- Ким билан ўйнашнинг фарқи йўқ. Фақат "Навбаҳор" ва "Нефтчи" ўртасидаги ўйинларида ҳар доим кучли интрига бўлган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларга мухлисларнинг қизиқиши жуда юқори.

- Элгужа Григалашвилининг холати қандай?

- Унда ҳаммаси яхши, кейинги ўйинга қадар тайёр бўлади.

- Жамоада иккита бир хил таркиб шаклланган. Нега ротацияларни амалга оширмаяпсиз?

- Савол учун раҳмат. Бу мен кутган савол. Ҳозирги таркибда 7-8 нафар янги футболчилар бор. Улар жамоага мослашиб кетишлари учун вақт зарур бўлади. Кубок учрашувларида ҳам бизга Суперлига клублари тўғри келиб қолди. Захирамизда жуда яхши футболчилар бор, ҳар бир чизиқда етарлича рақобат шаклланган. Биз учун натижа жуда муҳим. Вақти келиб барча футболчиларга имкон берамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика