UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  3 17:10Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф". Таркиблар маълум  8 17:10Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  4 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  12 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   4 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  4 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0

Самвел Бабаян: "Ҳар хил услуб ва тактикаларимиз бор" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Ҳар хил услуб ва тактикаларимиз бор"

Теглар :  Самвел Бабаян
Coca-Cola Суперлига 6-тури доирасида ўз майдонида “Андижон” клубини мағлубиятга учратган “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Самвел Бабаян ғалаба нима бергани, мухлислар, рақиб жамоа ўйин услуби ва ўз жамоасининг ютуғи ҳақида гапирди.

“Турнир жадвалида қандай ўринда бораётган бўлсалар ҳам, бу икки жамоа ўртасидаги баҳслар доим шундай курашларга бой кечади. Бугун ҳам шундай қизиқарли ва кескин ўйин кўрдик. Олдинги ўйинлардаги қониқарсиз натижалардан кейин бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Мухлисларга бундан бошқа натижа қизиқ эмас эди. Уларни хурсанд қилмасак бўлмас эди. Бу уларнинг ғалабаси ва ҳиссаси”, - деди Бабаян.


“Жамоамизда икки нафар яхши ҳужумчимиз бор. Вазиятдан, рақибдан келиб чиқиб иккисини биргаликда майдонга туширишимиз  мумкин. Ҳар хил услуб ва тактикаларимиз бор. Бахтимизга жамоада юқори савиядаги икки нафар ҳужумчимиз бор”.


“Рақибнинг ўйинини кўриб ўз услуби ва мураббий имзосига эга клуб эканини айта оламан. Бу жамоа ҳали ўз сўзини айта олади. Жамоа бизга қарши кучли ўйнади”.


“Аввалги учрашувлардаги ўйин билан боғлиқ инқирозни енгиб ўтгани учун футболчиларга раҳмат. Улар бугун ғалаба қозониш учун борларини бериб ўйнашди. Чемпионат энди бошланди ва ҳали ҳаммаси олдинда”.

Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика