UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  1 01:37Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, "Ал Иттиҳод" эса Шукуров жамоасини енга олмади  1 00:42Англия кубоги. "Манчестер Сити" тўртинчи лига жамоасига жавобсиз 8та гол урди!  41 23:40АПЛ клуби Асенсиога қизиқмоқда  6 23:00"Манчестер Юнайтед" Араухо учун даъвогарлик қилмоқда  6 22:32Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда ғалаба қозонди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 22:21Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар  3 21:13"Торино" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:52Назорат учрашуви. "Нефтчи" Руминия жамоаси билан дуранг ўйнади  14 20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  1 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  32 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  4 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  3 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   5 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  11

Матбуот анжумани. Самвел Бабаян: «Биз йил давомида қилган ишларимизни кам эмас деб ўйлайман» Янгиликлар

Матбуот анжумани. Самвел Бабаян: «Биз йил давомида қилган ишларимизни кам эмас деб ўйлайман»

Ўзбекисон кубоги финал баҳсидан сўнг «Навбаҳор» бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.

«Биринчи навбатда Насафни чемпионлик билан табриклайман. Учрашув тенг курашлар остида бўлиб ўтди. Биз ҳеч бир жабҳада улардан қолишдек демаган бўлардим. Фақатгина бугунги учрашувда биз улардан битта камроқ гол урдик. Бизда ҳам бир нечта яхши имкониятларга эга бўлдик. Мухлисларга раҳмат айтаман, улар биз учун узоқ йўл босиб келишди ва бизни охиргача қўллаб туришди. Бу биз учун қадрли жуда ҳам. Бугунги учрашувда борларини бериб ҳаракат қилган футболчиларимга ҳам раҳмат айтаман, улар охирги кучларига қадар кубокни Наманганга олиб кетиш учун ҳаракат қилишди. Афсуски, буни уддалай олмадик. Энди Супер лиганинг учта баҳсида максимал тарзда тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз»,-деди Самвел Бабаян.

- «Навбаҳор» жамоаси биринчи бўлимда атиги битта зарба йўллади ва у ҳам ноаниқ кетди. Сизнинг бугунги ўйин учун режангиз иккинчи рақамли бўлиб ўйнаш бўлганмиди?

- Йўқ ундай эмас! Агар сиз кўрган бўлсангиз, бугун рақиб жарима майдончасининг атрофида прессинг қилишни бошладик. Бироқ майдон марказида озгина муаммолар бор эди ва буни танаффусда тўғрилашга ҳаракат қилдик, иккинчи бўлимда жамоа бошқача ўйин кўрсатишни бошлади. Иккинчи бўлимда барчасини тўғриладик ва ўйинда устунликка эришдик.

- Сиз ўзгаришларни ўйиннинг сўнггиларида амалга оширдингиз. Сиз аввалдан қўшимча таймларга тайёргарлик кўрганмидингиз?

- Бизда жароҳат олган ўйинчилар етарли. Шу сабабли ҳам кичик жароҳатлари бор бўлган Туропов ва Яхшибоевларни учрашувнинг сўнггиларида туширишга мажбур бўлдик. Афсуски, булар жароҳатлари бор бўлиб ўйинга қўшилишга мажбур бўлишди. Бизда бошқа ўйини кучайтира оладиган бошқа футболчилар йўқ.

- Суперлига баҳсларида ҳам «Навбаҳор» чемпионликни бой берса, бу сизнинг кейинги фаолиятингизга таъсир қилиши мумкинми?

- Мураббий ишлайди ва қачондир унинг шартномаси якунлайди. Биз кеча барқарорлик ҳақида гаплашдик. Биз йил давомида қилган ишларимиз кам эмас деб ўйлайман. «Насаф» жамоасининг асосий кучи доим таркиб барқарор ва мураббий ҳам анча йиллардан бери ишлаб келмоқда. Улар битта ритмда ҳаракат қилишмоқда. Сабр қилиб, биз ҳам олға ҳаракат қилсак, бизда ҳам барқарорлик бўлади. «Навбаҳор»да узоқ йиллар давомида ўйинчилар ва мураббийлар алмашинуви доим кузатилган ва шу сабабли ҳам барқарорлик йўқолган. Шу сабабли ҳам натижа бўлмаган. Бизга озгина омад етишмади, яхши вазиятларни яратдик, бироқ ўхшамади. Агар барқарорлик бўлса, ҳаммаси яхши бўлади.

- Абдуманноповнинг Туроповга ўзгартирилиши хатойингиз деб биласизми? Туропов майдонга тушганидан сўнг қанотлардан узатмалар деярли йўқолди.

- Абдуманнопов биринчи бўлимда яхши қўшилиб кета олмади, у билан танаффусда гаплашдим ва барчасини ўзгартиришга эришди. Кейин у гол урди, бироқ жисмоний ҳолати унга берилган вазифани бажаришга имкон бермади ва буни мен кўрдим. У билан онлайн тарзда майдонда гаплашдим ва у ўзгартиш сўради.

- Кеча сиз Наманганда ишлаш доим қийин эканлигини ва катта босимлиги ҳақида гапирдингиз. Бугун «Навбаҳор» узоқ масофа босиб келган кўплаб наманганлик мухлисларнинг босими остида қолиб кетмадим?

- Яна бир бор таъкидлайман, биз биринчи даврада кўплаб футболчиларни таклиф қилдик, иккинчи даврада яна кўплаб ўзгаришларни амалга оширдик. Футболчи бўладими мураббийми Наманганда ишлаш учун катта босимни енгиб ўтиши лозим. Бугун ҳеч қандай босим бўлмади. Биз фақатгина улардан куч олдик. Бугунги учрашувда бизнинг мухлислар бироз камроқ бўлган бўлсада, биз уларга раҳмат айтамиз. Улар биз учун узоқ йўл босиб келишди. Биз ҳам уларга катта байрам қилиб беришни истаган эдик. Бироқ бугун бизнинг кун эмас экан, бироқ кейинги учта турда мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни берамиз.


Рейтинг: -92   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика