UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  0 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  8 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  1 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  5 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  10

Самвел Бабаян: "Битта гап айтаман, эртага ғалаба қозонмоқчимиз" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Битта гап айтаман, эртага ғалаба қозонмоқчимиз"

Теглар :  Самвел Бабаян
Ўзбекистон ва Эрон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.

Унга Марат Бикмаев ҳамроҳлик қилди.

"Эртага биз гуруҳ фаворитига қарши ўйнаймиз. Бу жамоа айни пайтда ФИФА рейтингида Осиёнинг энг кучли жамоаси бўлиб турибди. Таркибида Европанинг кучли клубларида ўйнайдиган футболчилар бор. Эронни яхшилаб ўрганиб чиқдик. Эртага мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишга уринамиз", - дейди Бабаян.

"Эртага яхши ўйин бўлади. Умид қиламанки олдимизга қўйилган барча режаларни бажарамиз. Ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дейди Бикмаев.


- Одил Аҳмедовнинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- У Европа лигаси доирасида клуби сафида жароҳат олди. Тикланиш жараёни яхши кетмоқда. Балки эртага уни майдонда кўрармиз.

- Қатар билан ўйинда ўнг қанот ҳимоямизда кўплаб хатолар бўлди. Балки эртага Тўхтахўжаевнинг ўрнига бошқа футболчини кўрармиз?

- Тўғри сездингиз. Қатар билан баҳсда хатолар кузатилди. Бироқ Тўхтахўжаев марказий ҳимояда ўнг қанотга ўтгани учун хатолар бўлиб туради. Шу боис унга тўлиқ ишонишда давом этаман.

- Сурия билан Тошкентда ўйинда ҳаяжон сезилди, Қатарда эса эркин ўйнадик. Сафарда жамоа осонроқ ўйнаётгандек туюлмоқда.

- Гуруҳдаги ҳар бир рақиб кучли, масалан Сурияни йирик ҳисобда ютамиз деганлар кўп бўлганди. Улар Жанубий Корея билан дуранг ўйнашди. Биз учун ҳар кейинги баҳс энг муҳими. Шундай экан эртага Эронга қарши учрашув биз учун энг муҳими.

- Эртанги ўйиндан олдин сизни нима ташвишга солмоқда. Биринчи навбатда?

- Одил Аҳмедовнинг яхши спорт формасида эмаслиги ташвишлантирмоқда. Қолган барчаси жойида.

- Эрон доим сўнгги дақиқаларда кўп гол уради. Сиз бунга қарши чора тайёрлаб қўйдингизми?

- Бу рақибни ўрганиш жараёнида Эрон билан олдинги барча ўйинларни кўриб чиқдик. Рақиб ҳозир ҳам ўз фалсафасини ўзгартиргани йўқ. Эртага насиб қилса бунга чора топамиз.

- Эрон кучли жамоа деяпсиз, эртага дуранг қайд этилса сиз бунга рози бўлармидингиз?

- Келинг олдиндан қандайдир тахминлар қилмайлик. Футбол вазиятларга бой спорт тури. Унда исталган ҳолат бўлиши мумкин. Биз ўйиндаги ҳар қандай вазиятга тайёрмиз.


- Машарипов йиғинга чақирилди. Унинг ҳолати қандай?

- Таркибга чақирилган 23 нафар футболчи айни пайтда Ўзбекистондаги энг кучли футболчилар ҳисобланишади. Машарипов охирги ўйинлари орқали терма жамоага муносиб эканлигини исботлади.

- Эртага Ўзбекистон кўпроқ ҳужумга ўтади. Эрон қарши ҳужумда ўйнаши кутилмоқда. Мавсум охири бўлгани учун бизнинг футболчиларнинг спорт формаси панд бермайдими?

- Араб давлатларида ўйнайдиган футболчилар учун мавсум бошланди. Сардор Рашидов, Азиз Ҳайдаров ҳам ўз клублари сафида ўйнашди. Маҳаллий футболчилар ҳам яхши ҳолатдалар. Битта гап айтаман, эртага ғалаба қозонмоқчимиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +93   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика