UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  0 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  3 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  4 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  11 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11

Самвел Бабаян: "Андреев ҳам, бошқа футболчилар ҳам босим натижасида кўп хато қилишди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Андреев ҳам, бошқа футболчилар ҳам босим натижасида кўп хато қилишди"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:0) баҳсидан кейин мезбонлар устози Самвел Бабаян фикрларини билдирди.


"Бугун менимча футбол байрами у қадар ўхшамади. Йигитлар мухлисларни хурсанд қилиш учун бироз шошиб қолишди. 

Рақибимиз бир неча йиллардан буён барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда. Бундан ташқари, "Насаф" битта расмий ўйин ўтказиб бўлди – Суперкубок. 

Бугун биз ғалабага яқинроқ эдик, бир нечта имкониятлар бўлди. Афсуски, улар гол билан якунланмади. 

Мухлислар бугун "Навбаҳор-2022"ни фақат қисман кўришди. Биринчи таймдаги дастлабки 20 дақиқа ва учрашувнинг охирги 35 дақиқасида. Бу йил қизиқарли чемпионат бўлади деб ўйлайман. Ўйинимизни янада сифатли қилишга ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", – деди Бабаян.

- "Навбаҳор"га мухлислар ёрдам беради дейишади, аммо менимча, бугун улар халал бергандек бўлди. Айниқса, сўнгги 10 дақиқада ҳар бир пас ноаниқ кетаверди...

- Тўғри айтяпсиз. Мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаддан зиёд истак бор эди. Клубга келганимда айтганман, "Навбаҳор"да босимга бардошли футболчилар ўйнаши керак деб. Бугун катта имтихон бўлди. Хатоларни таҳлил қиламиз. 

- 1996 йилги "Навбаҳор"да ишлагансиз, ҳозирги ва ўша жамоани таққослай оласизми? 

- Ҳозир икки жамоани таққослаш қийин. 1996 йилда ҳам, ҳозир ҳам яхши футболчилар жам бўлишган. Икки жамоа ҳам мен учун қадрдон. Худди 1996 йилгидек сифатли ўйин кўрсатишга уринамиз. 

- Андреевга тўп тушганида фақат "ичкарига" тепиб юбормоқда. Сиз шундай кўрсатма берганмисиз ёки ўзини йўқотиб қўйдими? 

- Андреев ҳам, бошқа футболчилар ҳам босим натижасида кўп хато қилишди. 

- "Навбаҳор" Туркияда 10 дан зиёд ўртоқлик учрашуви ўтказди, бироқ бугун кўрдикки, жамоавий ўйиндан асар ҳам йўқ...

- Бугун юқорида айтганимдек, ишқибозлар жамоавий ўйиннинг фақат бир қисмини кўришди. Ҳали олдинда анча қиладиган ишларимиз бор.

Рейтинг: -67   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика