UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  1 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  3 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  15 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  9 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  9 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  17

Самвел Бабаян: "Андреев ҳам, бошқа футболчилар ҳам босим натижасида кўп хато қилишди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Андреев ҳам, бошқа футболчилар ҳам босим натижасида кўп хато қилишди"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:0) баҳсидан кейин мезбонлар устози Самвел Бабаян фикрларини билдирди.


"Бугун менимча футбол байрами у қадар ўхшамади. Йигитлар мухлисларни хурсанд қилиш учун бироз шошиб қолишди. 

Рақибимиз бир неча йиллардан буён барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда. Бундан ташқари, "Насаф" битта расмий ўйин ўтказиб бўлди – Суперкубок. 

Бугун биз ғалабага яқинроқ эдик, бир нечта имкониятлар бўлди. Афсуски, улар гол билан якунланмади. 

Мухлислар бугун "Навбаҳор-2022"ни фақат қисман кўришди. Биринчи таймдаги дастлабки 20 дақиқа ва учрашувнинг охирги 35 дақиқасида. Бу йил қизиқарли чемпионат бўлади деб ўйлайман. Ўйинимизни янада сифатли қилишга ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", – деди Бабаян.

- "Навбаҳор"га мухлислар ёрдам беради дейишади, аммо менимча, бугун улар халал бергандек бўлди. Айниқса, сўнгги 10 дақиқада ҳар бир пас ноаниқ кетаверди...

- Тўғри айтяпсиз. Мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаддан зиёд истак бор эди. Клубга келганимда айтганман, "Навбаҳор"да босимга бардошли футболчилар ўйнаши керак деб. Бугун катта имтихон бўлди. Хатоларни таҳлил қиламиз. 

- 1996 йилги "Навбаҳор"да ишлагансиз, ҳозирги ва ўша жамоани таққослай оласизми? 

- Ҳозир икки жамоани таққослаш қийин. 1996 йилда ҳам, ҳозир ҳам яхши футболчилар жам бўлишган. Икки жамоа ҳам мен учун қадрдон. Худди 1996 йилгидек сифатли ўйин кўрсатишга уринамиз. 

- Андреевга тўп тушганида фақат "ичкарига" тепиб юбормоқда. Сиз шундай кўрсатма берганмисиз ёки ўзини йўқотиб қўйдими? 

- Андреев ҳам, бошқа футболчилар ҳам босим натижасида кўп хато қилишди. 

- "Навбаҳор" Туркияда 10 дан зиёд ўртоқлик учрашуви ўтказди, бироқ бугун кўрдикки, жамоавий ўйиндан асар ҳам йўқ...

- Бугун юқорида айтганимдек, ишқибозлар жамоавий ўйиннинг фақат бир қисмини кўришди. Ҳали олдинда анча қиладиган ишларимиз бор.

Рейтинг: -67   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика