UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  3 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  7 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  9 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1

Самарқандда биринчи лига мавсуми якунланди Янгиликлар

Самарқандда биринчи лига мавсуми якунланди

Теглар :  ДинамоЦементчи
Биринчи Лига 36-тури доирасида ўтган «Динамо» - «Цементчи» (0:1) ўйини билан Самарқанддаги чемпионат ўйинларига расман якун ясалди.

«Динамо» клуби Олий Лигага чиқиш вазифасини 35-турдаёқ муддатдан аввал бажарганлиги боис, «Цементчи»га қарши учрашувда фақат ёпилиш маросимини юқори кайфиятда якунлаш учун ғалаба қозониш лозим эди.

Бироқ, бутун ўйин давомидаги катта устунлик амалда ҳеч нарсани ҳал этмади. 76-дақиқада эса Жасур Азимов белгиланган 11 метрлик нуқтадан пенальтини ноаниқ фойдаланди. Учрашувга қўшиб берилган 90+4-дақиқада эса меҳмонлар футболчиси Раҳматилла Мелибоев кутилмаганда кам сонли ҳужумлардан бирида, жарима зарбасини гол билан якунлаб, ғалабани илиб кетди, 0:1. Омад келмаса, қийин…

Қайд этиш керак, айнан «Цементчи» клуби мавсумнинг илк тури ва якунида «Динамо» жамоасини мағлуб эта олган Биринчи Лигадаги ягона клуб бўлди.

Учрашувдан сўнг «Динамо» стадионида чемпионатнинг расмий ёпилиши маросими ўтказилиб, бир қатор номинацияларда футболчилар ва мухлислар тақдирланишди. Шунингдек, «Цементчи» клуби номидан жамоа сардори «Динамо» клубига кейинги йил Олий Лига омад ёр бўлишини тилаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, Биринчи Лига доирасидаги қолдирилган 23-24-тур ўйинлари 9 ва 12 ноябрь кунлари ўтказилиб, унда «Динамо» жамоаси «Косонсой» ва «Хотира-79» клубларига қарши сафарда тўп суришади ва бу билан мавсум расман ниҳоясига етади.

Биринчи Лига. 36-тур.

5 ноябрь (шанба)

«Динамо» (Самарқанд) – «Цементчи» (Қувасой) – 0:1

Самарқанд, 1315 томошабин.

Ҳакамлар:
Э. Турсунов (Бухоро) – 8,2, Ш. Файзиев (Жиззах) – 8,5, А. Суннатов (Гулистон) – 8,1, Д. Шодиев - 8

Назоратчи: Б. Тогаев (Тошкент).

Гол: Р. Мелибоев (90+4).

«Динамо»: Михаил Наумов, Бунёд Исроилов, Алексей Николаев, Акмал Бозоров (Фирдавс Абдусалимов, 70), Миркомил Локаев, Искандар Холмирзаев (Комил Шарофутдинов, 80), Омаджон Тайлоқов (Жасур Азимов, 70), Саиджамол Давлатжонов (Жонибек Кўчимов, 75), Достон Ибрагимов, Виктор Клишин (Алишер Холиқов, 70), Амиржон Сафаров.

Ноаниқ пенальти:
Жасур Азимов («Динамо»), 76-дақиқа (дарвозабон).

Огоҳлантиришлар: С. Давлатжонов (10), Б. Исроилов (61), Ж. Азимов (86), М. Локаев (90 + 5) – Д. Маматов (76), С. Эрматов (85).

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика