UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  1 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  439 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6

Самандар Шодмонов: “Динамо”га Ҳайдаровнинг таклифига биноан келдим” Янгиликлар

Самандар Шодмонов: “Динамо”га Ҳайдаровнинг таклифига биноан келдим”

Қашқадарёлик футболчи ўзининг чаққон ҳаракатлари билан кўпчиликни эътиборига тушган десак муболаға бўлмайди.

Очиғини айтганда, Шодмоновнинг ўтган йили ишлари унчалик ҳам юришмади. Боиси биринчи даврада “Олмалиқ”да у аввалгидек ўйнаб кета олмади ва мавсумнинг иккинчи қисмида эса “Насаф”га келиб, асосан захира футболчисига айланиб қолди.

Шу боисдан ҳам Самандар клубини ўзгартиришга қарор қилди. Маҳоратли футболчи айни пайтда Самарқанднинг “Динамо” клуби йиғинида иштирок этмоқда.

- Самандар, гарчи “Насаф” билан ўтган йили бронза медалини қўлга киритган бўлсангизда, жамоани тарк этишга қарор қилдингиз. Бу кўпинча захирада ўтириб қолганингиз билан боғлиқми?
- Ҳа, шундай деса ҳам бўлади. Тўғрисини айтганда, ўтган йили етарлича ўйин амалиётига эга бўлмадим. Асосан захира ўйинчиси сифатида гавдаландим. Айни ўйнайдиган ёшда бўла туриб, захирада вақтим келишини кутиб ўтиришдан маъно йўқ деб ҳисобладим. Қолаверса “Насаф” билан амалдаги шартнома ўз кучини йўқотганди. Бундан келиб чиқадики, айни пайтда эркин агентман.

- “Олмалиқ”да ҳам ўз ўйинингизни топиб кета олмаганингизга нима сабаб бўлганди?
- Ўзимга ҳам бу борада кўп савол бериб кўрдим. Нимадир етишмади... Айбни мураббий ёки бошқалардан қидириш нотўғри, бу борада аввало муаммо ечимини ўзимдан қидиришим керак.

- Айни пайтда эса “Динамо” ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқдасиз. Сизни бу ерга ким таклиф этди?
- Бош мураббий Равшан Ҳайдаровнинг чорлови билан келганман.

- Жорий мавсумни ушбу жамоада бошлашингиз аниқ бўлдими?
- Йўқ, ҳозирча клуб ҳеч қайси футболчи билан битим имзоламади. Бунга ҳали озгина вақт бор.

- “Машъал” бу йил собиқ футболчиларини ортга қайтармоқда. Сизга ҳам клуб раҳбарияти томонидан Муборак жамоасига яна қайтиш таклифи бўлдими?
- Йўқ. Лекин олдимда “Динамо”да бошқа яна 2-3 та вариантлар бор эди. Самарқандга келишим уйимга яқин ва бу ерда тажрибали мураббий фаолият олиб бораётгани туртки берди.

- Янги жамоага киришиб кетишингиз қандай бўлмоқда?
- Бу борада муаммо бўлгани йўқ. "Динамо"даги футболчилар билан олдиндан танишмиз. Шу боис бемалол айта оламанки, мослашиб бўлдим.

- Равшан Ҳайдаров ва унинг ўтказаётган машғулотлари хусусида нима дейсиз?

- Равшан Акмалович тажрибали мураббий. Ўз вақтида миллий терма жамоа ва "Пахтакор"да ишлаган. Бу ҳам мураббийнинг қандай савиядалигини кўрсатиб турибди. Машғулотларга келадиган бўлсак, ҳозир қишки йиғинлар асосан югуриш билан ўтади. Демоқчиманки, жисмоний тайёргарликка кўпроқ эътибор қаратилади. Лекин тўп билан ҳам ишлаяпмиз. Хуллас ҳозирча ҳаммаси яхши.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика