UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  0 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  2 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  3 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  21 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  7 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9

Самандар Очилов: “Таклифларга қараб қарор қабул қиламан” Янгиликлар

Самандар Очилов: “Таклифларга қараб қарор қабул қиламан”

Хабарингиз бор, Тожикистон чемпионатида кўплаб ҳамюртларимиз тўп тепмоқда.

Самандар Очилов эса “Хўжанд” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Куни кеча “Хўжанд” чемпионатнинг 19-тури доирасида “Душанбе” (5:0)ни мағлубиятга учратди. Ўйиндан кейин Очилов билан суҳбатлашдик.

- Бу ўйинда ғалаба қозонмасак бўлмасди, - дея сўз бошлади Очилов. Аввалги тур ўйинларида очколар йўқотдик. Мухлисларни хурсанд қилиш учун мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишимиз лозим эди.  “Душанбе” ҳам жиддий қаршилик кўрсатди. Мавсум якунланиб бормоқда. Шунга осон ўйинлар бўлмайди.

- “Хўжанд” мавсум аввалида қўйган мақсадига эриша оладими?

- Ўйлашимча ҳа. Раҳбарият мавсум давомида бизга барча шароитларни яратиб берди. Биз эса қўйилган мақсадимизни амалга ошириш учун охиригача курашдик.

- Тожикистон футболи борасида нималарни айта оласиз?

- Чемпионат савияси чакки эмас. Асосан яккакурашларга кўпроқ эътибор бериларкан. Жисмоний томонлама кучли бўлмасангиз, бу ерда тўп тепиш осон эмас. Шу жиҳатлари билан менга яхшигина тажриба берди.

- “Хўжанд” билан шартномангиз тугаб бормоқда. Келгусидаги мақсадлар қандай?

- Ҳозирча бу борада бирор-бир гапни айта олмайман. Бир нечта клублардан таклифлар бор. Мавсум якунига етганидан сўнг таклифларни яхшилаб ўрганиб чиққан ҳолда бир қарорга келаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика