UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  42 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  34 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3

Салимжон Зокиров: “Нефтчи” доим юқори ўринларни кўзлайди” Янгиликлар

Салимжон Зокиров: “Нефтчи” доим юқори ўринларни кўзлайди”

15 декабрь куни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

Бу гал ҳам фарғоналиклар ўз олдиларига юқори мақсадларни қўйган ҳолда машғулотларга киришишди. Жамоада қандай ўзгаришлар содир бўлади? “Нефтчи”нинг тайёргарлик режаси қандай? Шу ва шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида “Нефтчи” ПФК раиси Салимжон Зокиров билан қисқача суҳбатлашдик.

– “Нефтчи” янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. Мухлисларни жамоадаги ўзгаришлар қизиқтираётгани табиий ҳол.  Таркибда ўзгаришлар бўладими?


– Шуни айтишим жоизки, ўтган мавсумда “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилган футболчиларнинг аксарияти  жамоада қолади. Аниқроғи, жамоанинг ўзагини сақлаб қоламиз.

Қолаверса, таркибни кучайтириш учун бир қатор янги футболчиларни ҳам жалб этиш кўзда тутилган.  Лекин сафимизга қўшилиши мумкин бўлган ўйинчилар борасида гапира олмайман.

– Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Игнатий Нестеровнинг Фарғонага келиши борасидаги гаплар юрибди…


– Мухлислар ҳам мендан шуни сўрашмоқда. Аммо биз Игнатий билан алоқага чиққанимиз йўқ.

– Мураббийлар штабида ҳам ўзргаришлар юз берадими?

– Ҳа, мураббийлар штабида ўзгариш бўлади. Биласиз, катта мураббий Мурод Исмоилов “Қўқон-1912” жамоасида иш бошлади. Сергей Лебедов оиласи билан Москвага кўчиб кетган. Шунинг учун Абдусамат Дўрмоновни “Нефтчи”га қайтаришга қарор қилдик. Аммо унинг қайси вазифада фаолият юритиши бош мураббий Андрей Фёдоров келгач, ойдинлик киритилади. Балки яна бирорта мураббийни ишга олармиз.

– Сўнгги кунларда матбуотда Алексей  Евстафеевнинг Олий лига дебютанти “Обод”ни бошқариши борасидаги миш-миш-лар авж олди. Унинг “Нефтчи” билан тузган шартномаси тугагани ростми?

– Чиндан ҳам Евстафеевнинг шартномаси тугаганди. У билан янги битим борасида келишиб олдик. Насиб бўлса, у фаолиятини яна “Нефтчи”да давом эттиради.

– Жамоанинг тайёргарлик режаси хусусида маълумот берсангиз?

– Таёргарлик жараёни беш босқичдан иборат. Биринчи йиғинимиз ўз қароргоҳимизда 26 декабргача давом этади. Бунда асосан тикланиш жараёнига эътибор қаратилади. Кейинги йиғин эса 4-14 январь кунлари яна Фарғонада ташкил этилади. Иккинчи йиғинга бош мураббий Андрей Фёдоровнинг ўзи етиб келади. Учинчи йиғин Тошкент шаҳрида 15-28 январь куни бўлиб ўтади.  Тўртинчи йиғин 1-14 февраль кунлари ўз қароргоҳимизда ўтказилади. Бу йиғин доирасида анъанавий  “Вилоят Ҳокими Кубоги”да иштирок этамиз. Февраль ойининг иккинчи ярмида хорижда йиғин ўтказишни режалаштирганмиз. Лекин бу борада ҳали якуний қарор қабул қилинмаган.

– Бу йил ҳам мавсум якунларига бағишлан-ган тадбир ўтказилиши режалаштирилганми?

– Якунига етган мавсумни жамоамиз ёмон ўтказгани йўқ. Лекин Осиё Чемпионлар лигасига чиқа олмаганимиз ачинарли ҳолдир.

26 декабрь куни “Нефтчи” футболчилари учун йил якунларига бағишланган катта тадбир ташкил этамиз. Шундан кейин футболчиларимиз янги йил муносабати билан қисқа таътилга чиқишади.

– Янги мавсумда жамоанинг олдига қандай вазифалар қўйилган?

– “Нефтчи” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадла-рини қуядиган жамоалар сирасига киради.

Фарғоналиклар ҳар доим юқори ўринларни кўзлайди. Шундай экан  ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.  Мухлисларимиз биздан фақат  ғалабани кутишларини яхши тушуниб турибман. Жамоанинг олдинги салоҳиятини тиклаш йўлида қўлимдан келган барча ишни бажараман. Бунинг учун бизда имконият ҳам, шижоат ҳам етарли.

 
А. Деҳқонов суҳбатлашди
“Футбол инфо” газетасидан олинди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика