UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  2 21:43Аёллар. Ўзбекистон Осиё кубоги саралаш босқичида Непални мағлуб этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  30 20:55"Андижон" — "Бунёдкор" 0:1 (Матнли трансляция)  15 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  2 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  9 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10

Салим Зокиров: "Тушунмаяпман, нега "А" гуруҳи ҳам Про-лига, "Б" гуруҳи ҳам Про-лига" Янгиликлар

Салим Зокиров: "Тушунмаяпман, нега "А" гуруҳи ҳам Про-лига, "Б" гуруҳи ҳам Про-лига"

Ўзбекистон Про-лигаси 6-тури доирасида "Нурафшон" - "Ёзёвон" (2:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмон жамоа устози Салим Зокиров ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Футболнинг ёзилмаган қонуни бор - сен урмасанг сенга уришади. Рақиб жамоа биринчи голини киритгунга қадар биз 100 фоизлик вазиятдан фойдалана билмадик. Кейинчалик илк гол урилди ва биз пенальтидан унумли фойдаланишни уддаламадик. Озгина омадимиз келганида натижа биз томонда бўларди. Биринчи бўлимда бизда ҳам кўплаб вазиятлар бўлди. Иккинчи бўлимда эса аксинча ҳолат кузатилди. Биз рақибдан вазиятлардан фойдалана олмаслик борасида ожизлик қилдик.

Ҳа, жамоанинг катта қисми ёшлардан иборат. Бизнинг молиявий ҳолатимиз юқори даражада эмас ва шу сабабли ҳам тажрибали футболчиларни олиб кела олмаймиз.

"Нурафшон" мавсумни бемалол кўтаринки кайфиятда якунлай олади. Жамоани кучли мураббийлар штаби бошқармоқда. Улар қандай ишлаш кераклигини билишади.

Тушунмайман, нега "А" гуруҳи ҳам Про-лига, "Б" гуруҳи ҳам Про-лига? Ахир икки гуруҳнинг статуси бошқачароқ-ку. "А" гуруҳи аутсайдерлари "Б" гуруҳга тушиб кетади. "А" гуруҳининг етакчилари эса Суперлигага чиқишади. Ундан кўра, "А" гуруҳини Про-лига, "Б" гуруҳини биринчи лига деб аташ керак эди. Ваҳоланки, "А" гуруҳининг барча жамоалари ҳам инфратузилмаси юқори савияда эмас ва Суперлига вазифасини қўймаган", - деди Салим Зокиров.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика