UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  7 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  63 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   18 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  25 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3

Салим Зокиров: «10 соатлик йўл босган футболчилар 20 дақиқа футбол ўйнашди холос» Янгиликлар

Салим Зокиров: «10 соатлик йўл босган футболчилар 20 дақиқа футбол ўйнашди холос»

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Машъал” – “Ёзёвон-Лочинлари” (4:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида ёзёвонликлар жамоаси бошлиғи Салим Зокиров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи ва олий лига ўртасидаги тафовут мана шундай ўйинларда ҳам билинади. Ҳозир бизнинг жамоа жуда қийин аҳволни бошидан ўтказмоқда. Чунки клуб раҳбари жамоанинг моддий техник базасини яхшилаш билан овора. Шунинг учун раҳбарларнинг диққати шунга қаратилган. Қолаверса, Ёзёвондаги стадион ҳам анча эскирган. Умуман замон талабларига жавоб бермас эди. Айни пайтда бизнинг стадионда ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Иккинчи даврадан ПФЛ талабларига жавоб берадиган ўйингоҳдан фойдаланамиз.

- Бугун 10 соат йўл босиб келдик. Шунинг учун футболчилар 20 дақиқа футбол ўйнай олишди холос. 20 дақиқадан сўнг улар майдонда шунчаки иштирокчи сифатида юришди - дейди Зокиров.

«Машъал» матбуот хизмати.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика