UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19ЎзЭл Классикосига превью  4 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  3 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  4 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  20

Салим Мустафоев: “Пенальтилар сериясига ҳам тайёр эдик” Янгиликлар

Салим Мустафоев: “Пенальтилар сериясига ҳам тайёр эдик”

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди.
Жамоа ҳимоячиси Салим Мустафоев ҳам фаолиятидаги дастлабки йирик совринни қўлга киритди. Финал учрашувидан сўнг самарқандлик футболчини суҳбатга чорладик.

- Салимжон, аввало қўлги киритилган муҳим ғалаба билан табриклаймиз. “Локомотив” ўз тарихида илк совринига эришди. Шу билан бирга сиз ҳам фаолиятингиздаги дастлабки совринга эга бўлдингиз. Шундайми?
- Ҳа, чиндан ҳам бу фаолиятимдаги биринчи ютуғим бўлди. Умид қиламанки, сўнггиси бўлиб қолмайди ва бошқа ютуқларни ҳам қўлга киритаман.  

- Финал ҳақида кўпчилик турлича фикр билдирмоқда. Шахсан сизда ўйин қандай таассурот қолдирди?
- Учрашув шиддатли ва шу билан бирга мураккаб кечди. Баҳсга қизиқиш катта эди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба илинжида ўйнади. Чунки Кубок эгаси келаси йил ОЧЛда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритарди. Буни яхши тушунган холда, фақат ва фақат ижобий натижа учун ўйнадик. Яратганга шукур, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Очиғини айтганда, ҳар икки жамоа эхтиёткорлик билан ўйнади. Чунки таваккал қилиб бўлмасди.

- Ўйинни 120 дақиқа давом этишини кутганмидингиз?
- Ҳа, шундай бўлишини иккинчи таймда сезгандим.

- Агарда қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб очилмаганида навбат пенальтилар сериясига келарди. “Локомотив” бунга тайёрмиди?  
- Албатта пенальтилар сериясига тайёр эдик дея оламан. Машғулотларда бунинг устида ишлаганмиз.

- Танаффус вақтида бош мураббий сизларга қандай кўрсатмалар берганди?
- Вадим Карленович тўпни кўпроқ ўзимизда назорат қилишимиз кераклигини уқтирди.

- “Локомотив” бу йил чемпион бўла олмади. Лекин Кубокни қўлга киритиб, мавсумни ҳар холда қайсидир маънода ижобий якунлади дейиш мумкин. Умуман олганда ортда қолган мавсум ҳақида фикрингиз қандай?
- Нима десам бўлади, биринчи даврани яхши ўтказдик. Лекин иккинчи давранинг ўрталарига келиб, озгина пасайиш кузатилди. Умумий олиб қараганда, мавсум кўнгилдагидек ўтди.

- Жамоадаги келгуси тақдирингизни қандай кўряпсиз?
- Клуб билан тузган амалдаги шартномам шу йил поёнига етади. Билмадим кейинги тақдирим қандай кечишини. Ҳозирча бу ҳақда ўйлаб кўрмадим.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика