Сака кетма-кет иккинчи йил "Арсенал"да мавсум футболчиси бўлди

Aziz Tukhtamuradov
9 июн 2022, 09:32
"Арсенал"да мавсумнинг энг яхши футболчисини танлашди.

Мухлислар ўртасидаги сўровнома якунларига кўра, ярим ҳимоячи Букайо Сака энг яхши бўлди. Сўровномада иштирок этганларнинг 58 фоизи Сака учун овоз берган. 

20 ёшли футболчи кетма-кет иккинчи мавсумда ҳам энг яхши бўлди. Бунгача фақат Тьерри Анри, Иан Райт ва Лиам Брейди кетма-кет "Арсенал"да энг яхши футболчи бўла олган. 

Сака ушбу мавсумда клуби сафида барча мусобақаларда 12 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: arsenal.com