UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония — Ўзбекистон ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  0 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  0 11:55Хулиан Альварес фақат "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8 11:21"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:47Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Кеча қандай натижалар қайд этилди?   1 10:35Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоанинг бу йиғини барчада имконият борлигини кўрсатиб берди"  0 10:07Флик "Барселона"да ёшлардан фойдаланишни қисқартиришга қарор қилди  0 09:41Футзал. Ўзбекистон бугун Япония билан ўйнайди  3 09:15Жавоҳир Ҳусанов: "Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим"   1 08:55Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олди?  2 08:30"Андижон" гвинеялик футболчига кўз тикди  4 08:06Рубин Хебай "Сўғдиёна" билан хайрлашди  1 03:10Бундеслига. “Байер” меҳмонда “Айнтрахт”ни мағлуб этди, “Бавария” эса “Гамбург”ни мағлуб эта олмади  0 03:10А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"дан устун келди  0

Саҳоб Жўраев фаолиятини якунлади Янгиликлар

Саҳоб Жўраев фаолиятини якунлади

Теглар :  Саҳоб Жўраев
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасида 23та ўйин ўтказган ҳимоячи бу йил бошида "Оқ-тепа" клубида пайдо бўлганди. Бироқ тез орада футболчи ва клуб шартномани бекор қилишди. Шундан сўнг Саҳоб Жўраев бутсаларини михга илишга қарор қилди.

Футболчи олий лигада "Локомотив", "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" каби клубларда фаолият олиб борди. Саҳоб Жўраев 6 марта Ўзбекистон чемпиони, 5 марта Ўзбекистон кубоги соҳиби, 2 бор Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди.

- Ҳозирги пайтга келиб футболдан анча йироқлашиб кетганман. Ўзимнинг шахсий кичикроқ бизнесим бор. Шулар билан шуғулланиб юрибман. Менда футболга бўлган қизиқиш қолмади. Тўғрисини айтсам охирги 3-4 йилда ўзбек футболининг савияси пастлади ва бу ҳолат менга ҳам таъсир қилди. Инсон ҳамиша ўз ишидан роҳатланиши керак тўғрими? Мен эса нимагадир футбол ўйнаб бундай туйғуни сезмай қўйдим.

Энди "Бунёдкор" орқали мураббийликка ўқимоқчиман. Насиб қилса болаларга бу спорт турини ўргатмоқчиман. Агар мураббийлик лицензиясига эга бўлганимдан кейин "Бунёдкор" иш таклиф қилса шу ерда ишлайман, бўлмаса бошқа клубда фаолият олиб бораман, - дейди Саҳоб Жўраев "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика