Руй Патрисиу "Рома"дан кетганини эълон қилди
01 июл 2024 13:30
Янгиликлар
Руй Патрисиу "Рома"дан кетганини эълон қилди
36 ёшли португалиялик дарвозабон эркин агентга айланди.
Патрисиу пойтахт клубида 2021 йилдан буён ўйнаб келаётганди. У "жаллоросси" сафида 129 та ўйин ўтказиб, 134 та гол ўтказиб юборган ва 48 та ўйинда дарвозани "қуруқ" сақлаган.
Футболчининг шартномаси 30 июнь куни якунига етди. Томонлар келишувни узайтирмасликка қарор қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Патрисиу клуб билан биргаликда Конференциялар Лигасида ғолиб чиқди ва Европа Лигаси финалида ўйнади. Ўтган мавсум 24 та ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар