Рустамжон Ашурматов: “Бошқа очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ”
04 авг 2016 14:30
Янгиликлар
Рустамжон Ашурматов: “Бошқа очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ”
“Нефтчи” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин “қалдирғочлар” ҳимоячиси Рустамжон Ашурматовнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
- Тўғрисини айтганда, бизни кунимиз эмас экан. Ёмон ўйнадик деёлмайман. Лекин яхшиям ўйнолмадик. Ҳимояда йўл қўйган хатолар қимматга тушди. Биринчи дақиқадаги гол “Нефтчи”нинг руҳиятини кўтариб юборди. Яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Айниқса, пенальтини голга айлантирганимизда балки ўйин бошқача кечармиди... Мағлубиятни унутдик. Энди олдиндаги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз. Ўйлайманки, кураш ҳали олдинда. Бошқа очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. “Нефтчи”ни ғалаба билан табриклайман, - дейди Рустамжон Ашурматов.
"Бунёдкор" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар