UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  0 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  2 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  1 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   14 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  10 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  6 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0

Рустам Мирсодиқов: "Жамоа мағлубиятга учраганда айбдор мураббий бўлади" Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: "Жамоа мағлубиятга учраганда айбдор мураббий бўлади"

“Металлург” – “Нефтчи” жамоалари учрашувидан кейин иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Даставвал журналистларнинг саволларига М.Исмоилов жавоб қайтарди.
Мурод Исмоилов: Энг аввало олис йўл босиб Бекободга келган ва бизни қўллаб қувватлаб турган фидойи ишқибозларимизга миннатдорчилик билдираман. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, бугунги учрашув оғир кечишини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Бу учрашувда томонларнинг имкониятлар тенг эди. биз бироз омадлироқ чиқдик. Қолаверса, биз рақибимизнинг чемпионатдаги барча ўйинларини видио орқали ўрганиб, шунга яраша тактика ишлаб чиқаандик. Бугун иккинчи рақамда ўйнашимиз ўз самарасини берди.

Ҳозир барча жамоаларда ишлаётган мураббийларга босим катта. Раҳбарият фақат ғалаба ва юқори ўринларни талаб қилади. Энг асосийси жамоа мухлислари ўз клубини фақат ютишларини хоҳлашади ва шунга яраша муносабат билдиришади. Бугунги кунда барча жамоаларда  натижа бирламчи бўлиб қолган.Тўғри чиройли комбинацион ўйин кўрсатиш мароқли, ҳаммага ёқади, лекин агар натижа бўлмаса ўша чиройли ўйин татимайди. Лекин ишонтириб айтаманки, яқин келажакда чиройли ўйинлар кўп бўлади.

Мен ҳакамларнинг ишига баҳо бермайман. Бунинг учун мутасадди инсонлар бор. Бугунги ўйинни бошқарган хакамлар мамлакатимизнинг энг кучли, обрўли хакамлар қаторидан ўрин олган ФИФА реферилари.  Мен ўйлайманки, берилган барча карточкалар ўринли ва менда хакамларга хеч қандай этироз йўқ.

Албатта, биз ҳам чемпионатни янги стадионда бошлашни хоҳлаган эдик. Хатто бунга яхши тайёргарлик ҳам кўргандик, лекин баъзи бир сабабларга кўра бу иш амалга ошмади. Бугун менга келган ҳабарларга қараганда, 18 апрел куни “Машъал”  билан бўладиган учрашувни айнан “Истиқлол” стадионида ўтказамиз. Бу кунни нафақат футбол мухлислари, балки биз ҳам катта интиқлик билан кутаяпмиз. Янги стадионда ўйин ҳам бошқача, анча чиройли бўлади. Барча футбол муҳлисларини 18-апрел кунги ўйинга таклиф этамиз.

Рустам Мирсодиқов: Жамоа ғалаба қозонса бу футболчиларники, мағлубитяга учраса мураббийнинг хатоси дейишадику. Бу ўйиндаги мағлубият учун барча айбни ўз зиммамга оламан. Эҳтимол, таркибни танлашда хатога йўл қўйгандирман, эҳтимол тактика танлашда. Аммо ишонтириб айтаманки, бугун ғалаба иштиёқида эдик. Футболчиларга ҳам учрашув қийин бўлишини уқтиргандим. Менинг назаримда олдинги ўйинда пешқадам “Машъал”ни чироқли тарзда доғда қолдиришимиз, шогирдларимга салбий таъсир кўрсатганга ўхшайди.

Ҳарчанд ҳаракат қилсакда, уларнинг ўйинини ўзгартиролмадик. Футболчиларни алмаштириш ҳғам ёрдам бермади. Нима ҳам дердик, ишлашимиз керак. Чемпионат энди бошланди. Олдинда кўплаб мураккаб ўйинлар турибди. Биз Бекободда ҳамиша мухлисларимизни хурсанд этиш учун майдонга чиқамиз. Бу анъанани албатта давом эттирамиз. Нафақат ўз уйимизда, сафарда ҳам уларни қониқтирадиган натижа учун ўйнаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика